Британияда ҳаво ҳарорати рекорди қайд этилди

Олам

image

Буюк Британияда кеча, 19 июль куни тарихий максимал ҳарорат қайд этилди. Линколншир графлигидаги Конингсби шаҳрида ҳаво Цельсий бўйича 40,3 даражагача қизиган.

Аввалги миллий рекорд – Цельсий бўйича 38,7 даража 2019 йил июль ойида Кембрижда қайд этилган эди. 2022 йилнинг 19 июлида рекорд бирданига 34 та аҳоли пунктида ўрнатилди, дея хабар беради Британия метеохизмати.

Ҳаддан ташқари иссиқлик туфайли Лондон атрофида ёнғинлар келиб чиққан Хусусан, Дартфорд-Хитда ёнғинлар қайд этилган. Ёнида чўл жойлашган Дарфорд Лондондан 20 километр узоқликда жойлашган.

BBC News нашри ҳаддан ташқари жазирамадан кейин Хартфордширдаги Бедфордшир, шунингдек, Лондоннинг ўзида – Веннингтон ва Кройдонда ҳам ёнғинлар бўлгани ҳақида хабар берган.

20 июль куни метеорологларнинг прогнозларига кўра, рекорд даражадаги иссиқлик тўлқини пасаяди, бироқ Буюк Британиянинг кўплаб ҳудудларида ҳаво ҳарорати йилнинг шу кунидаги ўртача кўрсаткичдан ҳамон юқори бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

278

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made