Дунёни тебратган, 14 миллион жонни тентиратган урушга 100 кун (фоторепортаж)

Олам

photo_2022-06-02_15-42-29 (2)

3 июнь - урушнинг юзинчи куни. Ҳатто, Беларусь фуқароси Александр Лукашенко ҳам жанговар ҳаракатлар чўзилиб кетганини айтган бўлса-да, Россия расмийлари ҳаммаси режа бўйича кетаётганига ишонтиришда давом этмоқда. Уч ойдан ортиқ вақт давомида Россия Киев вилоятида ўз ўрнини топа олмади, аммо Херсон ва Запорожье вилоятларини босиб олишга муваффақ бўлди. Ҳозирда Россия Украинанинг 20 фоиз ерини назорат қилмоқда. 

Баҳор ўрталарида Россия Мудофаа ва Ташқи ишлар вазирлари Сергей Шойгу ҳамда Сергей Лавров “Махсус операция”нинг иккинчи босқичи бошланганини эълон қилди. Иккинчи босқичнинг вазифаси “Донбасс учун жангда” ғалаба қозонишдир, аммо Россия қуролли кучлари ёзнинг бошига қадар бунга эриша олмади. Бу вақт давомида Украина армияси нафақат ҳудудни ҳимоя қилди, балки қарши ҳужумларни ҳам амалга оширди.

БМТ маълумотларига кўра, 100 кунлик уруш давомида 14 млн украиналик уйини ташлаб кетди, 3 млн бола мактабларда ўқишни тўхтатишга мажбур бўлди, 15,7 млн киши гуманитар ёрдамга муҳтож ва уларнинг сони доимий равишда ўсиб бормоқда.

Бундан ташқари, юз минглаб одамлар сув ва электр энергиясидан маҳрум, миллионлаб одамлар эртанги кун учун озиқ-овқатни қаердан олишни билмайди.

Бугун 100 кундан бери давом этётган урушни сиз билан бирга кадрларда кўриб чиқамиз.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

226

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг