Албанияда “Рома” ва “Фейеноорд” мухлислари тўқнашди (видео)

Олам

image

Европа Конференция лигаси финалига тайёргарлик жараёнида мухлислар ўртасидаги тўқнашувни олдини олишга уринган 19 нафар полициячи жароҳат олди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Бугун, 25 май куни Италиянинг “Рома” клуби Албания пойтахти Тирана шаҳрида Голландиянинг “Фейеноорд” жамоаси билан баҳс олиб боради.

Кеча, 24 май куни эса ҳар икки клуб мухлислари ўртасида жанжал юз берган. Маҳаллий полиция тартибсизликларни бостиришга ҳаракат қилганда мухлислар шиша бутилкалар, таёқлар, тошлар ва бошқа нарсалар билан уларга ҳужум қилишган.

“Эрта тонгда биз 80 нафар италиялик безори мухлисларни Дуррес денгиз порти орқали депортация қилдик”, дейди полиция.

Албания полицияси бош директори ўринбосари Альберт Дервишининг айтишича, иккала жамоа мухлисларининг полицияга нисбатан зўравонликлари натижасида 19 нафар ходим жароҳатланган ва улардан бири пичоқланган.

Маҳаллий полиция аввалроқ тартибсизликлар натижасида 60 киши – 48 итальян ва 12 голланд “вокзалга олиб кетилгани”, Албания, Италия ва Нидерландиянинг 10 нафар фуқароси жароҳатлари туфайли шифохонада даволанганини маълум қилган эди.

Маълумот ўрнида, бугун, 25 май кунги ўйин Европа Конференция Лигаси тарихдаги биринчи финал бўлиб, Тирана шаҳридаги 21 690 нафар томошабинга мўлжалланган “Арена Комбетаре” майдонида бўлиб ўтади.

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз клуби мухлислари “Реал Мадрид”нинг 81 044 томошабинга мўлжалланган стадиони “Сантяго Бернабеу” ни “тўлдиришини” таъкидлади.

“Рома” ва “Фейеноорд” мухлислари ўйинни иккита фан-зонада томоша қилишлари кутилмоқда ва полиция зўравонлик авж олишининг олдини олиш учун зарур чоралар кўрганини маълум қилди.

Камронбей Кенжаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг