Арманистонда намойишлар: Пашиняндан норози 400 дан ортиқ одам ҳибсга олинди

Олам

image

Арманистонда полиция бугун, 17 май куни эрталаб намойишда қатнашган 414 кишини ҳибсга олди. Намойишчилар Бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилишган. Бу ҳақда “Интерфакс” полиция матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Намойиш пайтида фаоллар Еревандаги кўчаларни, жумладан, аэропорт ва Мудофаа вазирлигига олиб борувчи йўлларни тўсиб қўйган.

Ҳибсга олинганлар орасида Арманистоннинг иккинчи Президенти Роберт Кочаряннинг ўғли Левон, КХШТ собиқ бош котиби Юрий Хачатуровнинг ўғли Игорь ҳам бор. Барча маҳбуслар ҳибсга олингандан кейин уч соат ичида озод қилиниши кераклиги айтилмоқда.
 
Арманистон парламенти аъзоси Айк Мамижанян полициячи ҳибсга олиш вақтида 77 ёшли аёлнинг қўлини синдирганини айтиб ўтди. Пенсионер шифохонага юборилган.

Мухолифат етакчиларидан бири, Парламент спикери ўринбосари Ишхон Сагателян норозилик намойишлари 17 май оқшомида якунланишини айтди. 

“Биз олдимизга қўйган мақсадни амалга оширдик – Арманистонда вазиятнинг хўжайини халқ эканини қайд этдик”, дейди Сагателян.

Маълумот учун, Арманистонда 17 апрель куни оммавий норозилик намойишлари бошланганди. Фуқароларнинг норозилигига Арманистон Бош вазири Никол Пашиняннинг 14 апрель куни “Қорабоғ мақоми масаласида талабни пасайтириш” ва Озарбайжон билан тинчлик шартномасини имзолаш зарурлиги ҳақидаги нутқи сабаб бўлди.

 

Камронбей Кенжаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг