Путин Россиясининг Украинага бостириб кирганига бир ой тўлди (фоторепортаж)
Олам
−
24 Март 2022
14000Бугун, 24 март куни Россия Қуролли кучлари ҳарбий операция ўтказиш шиори билан Украинага бостириб кирганига роппа-росса бир ой бўлди. 24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади.
Ғарб мамлакатлари Украинада бошланган урушга жавобан Россияни ҳар томондан сиқувга олиб, оғир санкцияларни қўллай бошлади. Рубль курси қулади, Россия банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. Марказий банкнинг хориждаги олтин-валюта захиралари блокланди. Миллардерларнинг ҳам чет элдаги кўплаб ҳисоблари музлатилди.
Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.
Барчага маълумки, уруш қурбонсиз бўлмайди. Ҳар икки томондан ҳам қурбонлар бор, аммо Украина тарафда кўпроқ. Хусусан, Россия Қуролли кучлари томонидан Украинадаги 64 та соғлиқни сақлаш муассасаларига ҳужум уюштирилган. Оқибатда 15 киши ҳалок бўлган, 37 киши яраланган. 10 миллионга яқин одам ўз уйини ташлаб, бошқа шаҳарларда қўним топган, ички миграцияга учраган ҳар учинчи киши сурункали касалликка чалинган.
БМТ маълумотларига кўра, Украинада уруш бошланган 24 февралдан буён мамлакат тарк этаётганлар бир ой ўтиб 3,5 миллионга етган.
Ҳисоботга кўра, 3 миллион 557 минг 245 нафар украиналик қўшни давлатларга кўчиб кетишга мажбур бўлган. Уларнинг ярмидан кўпи Польшага қочган.
Шундай қилиб, 2 113 554 украиналиклар Польша, 543 308 Руминия, 367 913 Молдова, 317 863 Венгрия, 253 592 Словакия, 252 376 Россия ва 4308 бошқа Европа давлатларига ва Беларусдан бошпана топган.
LiveБарчаси