Давлат пулини беҳуда совуришда “чемпион” вазирликлар айтилди
Жамият
−
11 Март 2022
26435Ўзбекистонда давлат харидлари йўналишида 6631 ҳолатда 567,1 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган. Сув хўжалиги вазирлиги бу борада етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда кеча, 10 март куни Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг жамоатчилик олдидаги ҳисоботи юзасидан ўтказилган анжуманда агентлик директори Акмал Бурҳонов маълум қилди.
“Давлат харидларига оид қонун талабларига риоя қилиниши юзасидан жами 54 та вазирлик, идора ва ташкилотларда ўтказилган ўрганишларда 6631 ҳолатда 567,1 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган”, дейди Бурҳонов.
Унинг сўзларига кўра ўрганиш натижалари вазирлар кесимида қуйидагича:
• Сув хўжалиги вазирлиги тизимида 4836 ҳолатда 1,2 млрд;
• Халқ таълими тизимида 761 ҳолатда 85 млрд;
• Мактабгача таълим ташкилотларида 618 ҳолатда 359,3 млрд;
• Вилояти ҳокимликлари ва қуйи тизимидаги ташкилотларда 343 ҳолатда 63,5 млрд;
• Соғлиқни сақлаш тизимида 40 ҳолатда 20,2 млрд;
• Маданият вазирлиги ташкилотларида 23 ҳолатда 14,1 млрд;
• Олий таълим вазирлиги тизимида 10 ҳолатда 23,8 млрд сўм.
Маълумотда келтирилишича, харид танлови талаблари, тендер талаблари ёки юқори нархларда харид қилиш каби хато ва камчиликлар кузатилган. Масалан:
• 6180 ҳолатда 443,5 млрд сўмлик харид танлови талабларини бажармаслик;
• 13 ҳолатда 42,7 млрд сўмлик тендер талабларини бажармаслик;
• 4 ҳолатда 20,4 mlrd.soъмлик харид тўғрисидаги маълумотларни электрон порталга киритмаслик;
• 19 ҳолатда 14,1 млрд сўмлик юқори нархларда харид қилиш;
• 8 ҳолатда 9,0 млрд сўмлик харидларни қисмларга бўлган ҳолда ошириш;
• 16 ҳолатда 3,7 млрд сўмлик харидларда Рақобат тўғрисидаги қонун талаблари бузилганлиги;
• 9 ҳолатда 2,8 млрд сўмлик қонунга зид равишда тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги;
• 12 ҳолатда 3,5 млрд сўмлик электрон, миллий дўконлар орқали савдолар тартиби бузилганлиги;
• 370 ҳолатда 27,4 млрд сўмлик бошқа хато ва камчиликлар мавжудлиги аниқланган.
Ҳокимликлар ва бошқа ташкилотларда аниқланган манфаатлар тўқнашуви эса қуйидагича:
• Навоий вилояти ҳокимлиги 21 та;
• Жиззах вилояти ҳокимлиги 19 та;
• Андижон вилояти ҳокимлиги 18 та;
• Молия вазирлиги 17 та;
• Қурилиш вазирлиги 8 та;
• Хоразм вилояти ҳокимлиги 7 та;
• Бошқа ташкилотлар 12 та.
Ўрганиш якуни бўйича коррупция ҳуқуқбузарликларининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф қилишга қаратилган 373 та тақдимнома ҳамда жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 75 га яқин сўровнома киритилган бўлиб, натижаси бўйича 48 та жиноят ишлари ва 24 та маъмурий ишлар қўзғатилиши таъминланган.
LiveБарчаси