Қаршига янги ҳоким келди
Жамият
−
07 Февраль 2022
9640Бугун, 7 февраль куни халқ депутатлари Қарши тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Беҳзоджон Юсупов Қарши тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Беҳзоджон Юсупов Фарходович 1980 йилда Яккабоғ туманида туғилган. Тошкент давлат юридик институти, Тошкент давлат юридик институти магистратураси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясини тамомлаган.
Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Республика Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Аввалроқ, Қарши тумани ҳокими Мақсуда Мустафоева лавозимидан озод этилганди. У вилоятдаги ягона аёл ҳоким эди.
LiveБарчаси