Раққосалар билан дам олиб, ишдан “учган” амалдор эски лавозимига қайтди

Жамият

image

Ўтган йили ресторанда раққосалар билан дам олгани акс этган видео тарқалиши билан ишдан олинган Нозим Муратов қайтадан Сирдарё тумани Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокими имзолаган қарорда келтирилган. 

Қарорга мувофиқ, Нозим Муратов 2021 йил 30 декабрдан Сирдарё тумани Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида икки ойлик синов муддати билан ишга тайинланган.

Маълумот учун, Нозим Муратов ўтган йилнинг 14 июнигача мазкур лавозимда фаолият олиб борган. Аммо ижтимоий тармоқларда Сирдарё туманидаги ресторанлардан бирида унинг ярим яланғоч раққосаларни ўйнатиб, пул қистиргани акс этган видео тарқалгандан сўнг, лавозимидан озод қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

3726

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг