2021 йил воқеалари суратларда
Бу қизиқ
−
02 Январь 2022
245652021 ... Яна бир йил COVID-19 пандемияси, табиий офатлар ва сиёсий ўзгаришлар билан эсда қолди. Спорт оламида ҳам ўзига хос янгиликлар, ютуқлар ва йўқотишлар бўлди.
Тан олиш керак, бу йил одамлар пандемияга барҳам берадиган вакциналар ва сайёрани экологик муаммолардан халос қиладиган сиёсий ечимлар бўлишига умид боғлаган эди, аммо қилинган ишларга қарамай, барча саъй-ҳаракатлар ҳам муваффақиятли якунланмади.
2021 йил билан хайрлашишдан олдин, биз сизни ортга қарашга ва ўтган 365 куннинг асосий воқеаларини акс эттирган суратлар билан танишишга таклиф қиламиз.
Февраль ойи бошида Кенияга чўл чигирткаларининг катта тўдаси учиб келди. Мамлакат ҳудудларида ҳашаротларнинг кириб келиши озиқ-овқат танқислигини келтириб чиқарди.
Апрель ойида Ҳиндистондаги шифохоналар ётоқ ва кислород тугаганлиги сабабли COVID-19 беморларини қабул қилишдан бош тортди. Ўликлар кўплигидан, уларнинг жасадлари кўчада ёқиб юборилди. Ўша вақтда кунига 360 мингдан ортиқ кишида вирус аниқланиб, 3 минг киши вафот этаётгани қайд этилган. Кўчалар эса худди уруш кетаётган манзарани ўзида акс эттирган.
Испания. Қизил Хоч ходими Сеутада қочқинни тинчлантирмоқда. Май ойида Испания анклавига 8 минг муҳожир етиб келган.
Aмерика Қўшма Штатлари. 11 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида жойлашган Жаҳон савдо марказида рўй берган фалокат қурбонлари хотирланди.
Октябрь ойида Испаниянинг Пальма оролида отилаётган вулқон куллари оролда яшовчиларнинг уйларини қор каби қоплади.
10 декабрдан 11 декабрга ўтар кечаси АҚШ шарқида жойлашган Кентукки штатида тарихдаги энг даҳшатли торнадо содир бўлди. Ўнлаб уйлар вайрон бўлди, юзлаб одамлар вафот этди.
Май ойи ўрталарида Европа Иттифоқидан бошпана олишга умид қилган олти мингдан тўққиз минггача ноқонуний муҳожир Испаниянинг Сеута автоном шаҳри ҳудудига ўтиб кетишди. Испания ҳукумати муҳожирларни мамлакатга киритмаслик учун армияни сафарбар қилди.
Бу йил Исроил-Фаластин можароси дунё ҳамжамияти диққат марказида бўлди. 10 май куни фаластинликларнинг ҲАМАС ҳаракати Исроилнинг бир қатор шаҳарларини 45 та ракета билан ўққа тутди. Оқибатда Ғазо секторида яшовчи 126 араб ҳалок бўлди, 1000 га яқини жароҳат олди.
Сурия. Идлиб вилоятидаги кўчирилганлар лагери.
3 май куни Мехико шаҳри метросига хизмат кўрсатувчи йўл ўтказгич қулаб, вагонлар йўлакка ағдарилиши оқибатида 26 киши ҳалок бўлди.
19 ноябрь куни XV асрдан бери энг узоқ давом этган Ой тутилиши кузатилди. Ушбу ғаройиб жараён 3 соат 28 дақиқа давом этди.
Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларидан келиб, Беларусда бўлиб турган бир неча минг ноқонуний муҳожирлар. Қочқинлар ўз мамлакатларида ҳаёти хавф остида қолгани сабаб юртини тарк этган.
"Толибон" буйруғи билан бошқариладиган Қобул кўчаларидан олинган сурат.
АҚШ. Вакиллар палатаси Вашингтонда Президент Дональд Трампга импичмент эълон қилиш учун овоз беришга тайёрланаётган пайтда Миллий гвардия аъзолари Капитолийда дам олмоқда.
Хитой. Хор куйлайдиган талабалар гуруҳи 1 июль куни Пекиндаги Тяньаньмэнь майдонида Коммунистик партиянинг 100 йиллигини нишонлаш маросимида иштирок этмоқда.
Дана Кэмпбелл 4 июнь куни Элкю шаҳридаги уйида эмлашдан олдин гармоникада “Сен менинг қуёшимсан” спектаклини ижро этмоқда.
“Токио-2020”. Токиодаги ёзги Олимпия ўйинлари нафақат спортчиларнинг натижалари, балки уларнинг эмоционал ҳолати ва тасодифий йиқилишлари билан ҳам эсда қолди. Уларнинг қалтис йиқилишлари баъзи ҳолларда жиддий жароҳатланишига олиб келган бўлса, баъзи ҳолларда янада мотивация ва ғайриоддий куч туҳфа этди.
Август ойида Туркиядаги ғайритабиий иссиқлик туфайли мамлакатнинг ғарбий ва жанубий вилоятларида ўрмон ёнғинлари бошланди. Ёнғинларни ўчириш учун 20 та самолёт, 51 та вертолёт, 850 дан ортиқ ер усти ўт ўчириш ускуналари, 150 дан ортиқ ёрдамчи қурилиш ва ишчи транспорт воситалари, 1 та учувчисиз вертолёт ва барча давлат идораларининг 5 мингдан ортиқ ходими ҳамда армия, жандарм ва денгиз флоти ҳам жалб қилинган.
Польша. Абортни тақиқлашга қарши оммавий норозилик намойишлари.
Германия. Франкфурт-на-Майне яқинидаги Ниддерау шаҳрида темир йўлни сув босди.
Пандемия 2021. Туркиядаги баланд тоғли қишлоқда COVID-19 га қарши эмлаш жараёни.
Бельгия. Июль ойида Ғарбий Европадаги мамлакатларни сув босди.
“Мен, албатта, қайтиб келаман”. 5 август куни Месси “Барселона”дан кетди.
Жорий йилнинг 6 июнидан 21 июлигача бўлган вақт мобайнида Россия таркибидаги Ёқутистон автоном Республикасининг 129 нафар фуқароси ўрмонларда содир бўлаётган ёнғинларнинг зарарли тутуни сабабли соғлиги ёмонлашганидан азият чекиб, мамлакатнинг даволаш-профилактика муассасаларига мурожаат қилган.
Ким Кардашьян Met Gala маросимига бошдан оёқ қора кийимда ташриф буюрди.
Россия.
Netflix компанияси Сеулдаги Олимпия боғида ўзининг дунёга машҳур "Кальмар ўйини" фильмининг биринчи эпизодида пайдо бўлган улкан робот қўғирчоқнинг нусхасини ўрнатди.
Нобель мукофотига лойиқ кўрилган журналист Дмитрий Муратовнинг ўз уйида кутиб олиниши.
19 ноябрь куни Тошкентдаги автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчаси олдида мамлакатда бензин нархи ошишига бағишланган граффит (кўча сурати) пайдо бўлди. Сурат граффитлари билан танилиб бораётган inkuzart тахаллусли рассом томонидан чизилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь