Акаев яна Миллий хавфсизликка сўроққа чақирилди
Олам
−
14 Декабрь 2021
9665Қирғизистоннинг биринчи Президенти Асқар Акаев яна “Қумтор” олтин кони иши бўйича Бишкекка учиб кетди. Бу ҳақда Қирғизистон Бош вазирининг собиқ аппарат раҳбари, Акаевнинг сафдоши Бекболот Талгарбеков маълум қилди.
Унга кўра, собиқ давлат раҳбари мамлакатда икки-уч кун қолади.
“Ҳеч ким уни сўроққа чақирмаган. Унинг ўзи “Қумтор”даги ишларни якунлаш учун келган, чунки охирги марта вақти бўлмаган. Ҳозир у дам олмоқда, эртага Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига боради”, дейди Бекболот Талгарбеков.
Москвадан учган самолёт бугун, 14 декабрь куни куни Манас аэропортига қўнди. Акаевга ўғли Илим ҳамроҳлик қилмоқда.
Акаев август ойида Қирғизистонга келган эди. Собиқ президент Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидаги сўроқдан сўнг тергов билан келишувга эришди ва айбига иқрор бўлди. Ташрифидан бир неча кун ўтар-ўтмас Кемин туманидаги кичик уйига, Таласдаги қайнонасиникига боришга муваффақ бўлди.
Терговдан сўнг у Президент Садир Жапаров билан учрашганди. Учрашувдан сўнг, Асқар Акаев матбуот анжуманида Қирғизистон Президентига “ҳамма нарсани айтиб бериш” имконияти учун миннатдорлик билдирган. 8 август куни эса Акаев мамлакатни тарк этган.
Қирғизистонда “Қумтор” олтин кони билан боғлиқ тўртта жиноий иш қўзғатилган. Улардан бири – экология масалалари бўйича кон компанияси раҳбарларига қарши, қолган учтаси – коррупция фактлари бўйича мансабдор шахсларга нисбатан.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь