2 млрд. Меҳнат вазирлигидаги молиявий хатолар ҳисобланди
Жамият
−
14 Декабрь 2021
4359Жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида қарийб 2 миллиард сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот котиби Мавжуда Мирзаева маълум қилди.
Таъкидланишича, вазирлик ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида субсидиялар учун 95 миллиард 501 миллион сўм, ишсизлик нафақаларини тўлаш учун 35 миллиард 661 миллион сўм, стипендия харажатлари учун 59 миллиард 900 миллион сўм ва Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан 192 миллиард 67 миллион сўм маблағлар молиялаштирилган.
Ўтказилган ўрганишлар натижасида жами 983 та ҳолатда 1 миллиард 904 миллион сўмлик хато ва камчиликлар аниқланган.
• Самарқанд вилоятида – 357 та;
• Қашқадарё вилоятида – 146 та;
• Сирдарё вилоятида –124 та;
• Жиззах вилоятида – 82 та;
• Фарғона вилоятида – 62 та;
• Навоий вилоятида – 55 та;
• Андижон вилоятида – 54 та;
• Қорақалпоғистон Республикасида – 31 та;
• Хоразм вилоятида – 25 та;
• Наманган вилоятида – 19 та;
• Бухоро вилоятида – 16 та;
• Сурхондарё вилоятида – 8 та;
• Тошкент шаҳрида – 4 та ҳолатда максадсиз сарф-харажат аниқланган.
Хусусан, жамоат ишлари бўйича 456 та, ишсизлик нафақаси бўйича 371 та, касбга ўқитишда 89 та ҳамда субсидия маблағлари йўналишида 67 та ҳолатда қонун бузилган.
“Ўрганишлар натижасида нотўғри ва ортиқча тўланган маблағларнинг 406 миллион 686 минг сўми вазирлик жамғармаларига айбдор шахслардан қайтарилган”, дея таъкидлади Мавжуда Мирзаева.
LiveБарчаси