Катта пул эвазига ҳам бориб бўлмайдиган 5 та ҳудуд ҳақида биласизми?
Бу қизиқ
−
14 Ноябрь 2021
63172XX ва XXI асрларда илм-фан мисл кўрилмаган даражада ривожланиб, инсон қадам Ойга етди. Фазога кўплаб сунъий йўлдошлар учирилиб, Ернинг исталган жойини Интернет орқали томоша қилиш мумкин бўлди. Бир қарашда Ер юзида учиб, юриб ёки сузиб бориш мумкин бўлмаган жойлар қолмаган.
Бироқ дунёда технологиялар қанчалик ривожланмасин, инсонлар қанчалик сердавлат бўлмасин бориш мумкин бўлмаган ва ҳатто, тақиқланган жойлар бор. Уларни фақат суратларда кўриш мумкин, холос. Бугун сизга бориш тақиқланган ҳудудлар ҳақида ҳикоя қиламиз.
Морган ороли
Морган ороли Американинг Жанубий Каролина штатида жойлашган. Бугунги кунда бу оролга боришнинг иложи йўқ, ҳатто миллиардлаб пулингиз бўлса ҳам. Чунки оролда герпес билан касалланган 5 мингга яқин маймун яшайди.
Ушбу вирусли касаллик билан тананинг териси ва шиллиқ пардаларида пуфакчалар пайдо бўлади, улар қичишади ва оғриқ беради. Касаллик жуда юқумли ва даволашнинг иложи йўқ. Бу ерга тадқиқот учун фақат тиббиёт марказлари ходимлари ташриф буюриши мумкин. Оддий одамлар учун эса йўл ёпиқ.
Ласко ғори
Ласко ғори Франциянинг жануби-шарқида жойлашган ва деворларидан 17 минг йил аввал чизилган расмлар топилган. Мазкур ғор ўзида қадимий санъатнинг 900 та намунасини сақлайди. Ҳозирда ушбу объект муҳим палеолит асарларидан бири ҳисобланади ва уни “Қадимий ҳаётнинг Сикстин капелласи” деб аташади.
1963 йилдан бери бу ғорга кириш тақиқланган. Чунки туристлар сабабли ғорда карбонат ангидрид гази пайдо бўлган. Оқибатда девордаги расмлар эрозиялана бошлаган. Ҳозирги кунда ғор омма учун ёпиқ. Ҳар икки ҳафтада махсус гуруҳ келиб, деворларни замбуруғлардан тозалайди.
Кеймада-Гранди
Кеймада-Гранди ороли Бразилиядан 35 километр узоқликда жойлашган. Бутун дунё бўйича фақатгина шу ерда энг хавфли илонтури яшайди – орол ботропси. Ушбу илоннинг захри одам териси ва баданини эритиб юборади. Кимда ким таваккал қилиб шу оролга бормоқчи бўлса – ўз ҳаёти билан хайрлашишига тўғри келади. Бразилия ҳукумати хавфсизликни ўйлаб Кеймада-Грандига боришни таъқиқлаб қўйган.
Сентинил ороли
Сентинил ороли Таиланд яқинида жойлашган бўлиб, 60 минг йил давомида сивилизациядан узоқда яшаган хавфли аборигенларнинг ватани ҳисобланади. Икки сабабга кўра бу оролга боришга рухсат берилмайди. Биринчидан, аборигенлар бегона ҳар қандай одамга ўқ билан ҳужум қилади ва деярли ҳар доим ўлдиради. Иккинчидан, улар маҳаллий аҳолига улар иммунитети мослашмаган касалликларни юқтириши мумкин.
Богимиан дарахтзори
Богимиан боғи – бу Калифорниянинг Монте-Рио шаҳридаги 11 квадрат километрлик хусусий ҳудуд. Боғ Сан-Францискодаги “Bohemian Club” деб номланувчи хусусий клубга тегишли. Бу ерга бориш учун фақат клуб аъзоларига рухсат берилади. 1899 йилдан бери ҳар июль ойида дунёдаги энг нуфузли одамлар бу ерга келишади.
“Bohemian Club”нинг доимий аъзолари журналистлар, рассомлар, мусиқачилар, шунингдек, юқори даражадаги бизнес раҳбарлари ва ҳукумат амалдорлари ҳисобланади. Клубга аъзо бўлишни хоҳлайдиганлар тахминан 15 йил навбат кутиши керак. Богимиан боғига клуб аъзоларидан ташқари, улар таклиф қилган меҳмонлар ҳам кириши мумкин. Албатта улар қаттиқ текширувлардан ўтади.
LiveБарчаси