Олой, Қўйлиқ, Ўрикзор, Чорсу... 61 та бозордаги давлат улуши сотилади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бозор ва савдо комплекслари бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳамда улардаги давлат иштирокини босқичма-босқич қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор лойиҳасининг:

1-иловасига мувофиқ, устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) биринчи босқичда эксперимент тариқасида “ҳаммаси бир жойда” тамойили асосида замонавий кўринишга келтириш шарти билан белгиланган тартибда сотиладиган бозор ва савдо комплекслари рўйхати;

2-иловасига мувофиқ, қонунчиликда белгиланган тартибда тугатиладиган фаолият кўрсатмаётган бозор ва савдо комплекслари рўйхати тасдиқланади.

Бунда, бозор ва савдо комплексларидаги давлат улушларини сотиш шартлари ва усуллари Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси  қарорига асосан белгиланади.

Қарор лойиҳаси билан устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) сотиладиган бозор ва савдо комплексларининг фаолиятини, улардаги мулкий масалалар билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоли масалаларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича мазкур қарорнинг 3-иловасига мувофиқ намунавий таркибда Ҳудудий комиссиялар тузилади.

Шунингдек, бозор ва савдо комплексларини сотишдан олдин тайёрлаш ва савдоларга чиқариш, Ҳудудий комиссиялар ишини мувофиқлаштиришни амалга ошириш бўйича Давактив агентлиги ҳузурида бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Бозор ва савдо комплексларини бошқарув офиси ташкил этилмоқда.

Шу билан бир қаторда, қарор лойиҳасида бозор ва савдо комплекслари устав капиталидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари акциялари (улушлари)ни сотишда:

  • сотишдан тушган маблағларнинг республика бюджетига тақсимланадиган қисми, истисно тариқасида, тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига йўналтирилиши;
  • бозор ва савдо комплексларининг устав капиталида давлат улуши устун мавқега эга бўлган корхоналарнинг улуши мавжуд бўлганда, уларнинг улушлари белгиланган тартибда бошқарув органлари қарорлари асосида баланс қийматида устав фондидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўтказилиб, яхлит пакетда савдога чиқарилиши;
  • устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) сотилгунга қадар бозор ва савдо комплекслари томонидан уларнинг мол-мулкларини сотиш, йирик битимлар тузиш, активларини гаров таъминоти сифатида ва бошқа тарзда тасарруф этиш қатъиян ман этилиши кўзда тутилган.

Устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) сотиладиган бозор ва савдо комплекслари рўйхати

Тугатиладиган бозор ва савдо комплекслари рўйхати


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

157

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг