Қирғизистон Президентининг самолёти Британияга киритилмади

Олам

image

Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг самолёти техник талабларга жавоб бермагани учун Буюк Британияга киритилмади. Бу ҳақда “Спутник” хабар берди. 

Қайд этилишича, Жапаров бошчилигидаги Қирғизистон делегацияси Буюк Британиянинг Глазго шаҳрида бўлиб ўтаётган  БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича саммитига йўл олган эди. Техник сабабларга кўра, Президентнинг самолёти киритилмагач, Қирғизистон делегацияси шахсий самолётни ижарага олишга мажбур бўлган. 

“Давлат раҳбари учаётган 1-сонли борт – ТУ-154 самолёти Европа Иттифоқи ва Буюк Британиянинг техник стандартларига жавоб бермайди. Шу муносабат билан Қирғизистон томонига ушбу турдаги самолётларни мамлакатда қўндиришнинг иложи йўқлиги ҳақида хабар берилди”, дейилади хабарда. 

Маълум қилинишича, Жапаров Глазгога “Embraer Lineage 1000” хусусий самолётида учган. Президент, аллақачон, Буюк Британияга етиб борган ва у эртага, 2 ноябрь куни саммитда нутқ сўзлайди.

Маълумот ўрнида, борт рақами  1-Ту-154 бўлган самолёт Қирғизистоннинг собиқ Президенти Қурманбек Бакиевга 2006 йилда Россия раҳбари Владимир Путин томонидан совға қилинган. Ушбу самолёт 1993 йилда ишлаб чиқарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2026

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг