Андижонда пиёда Captiva уриб юбориши оқибатида вафот этди 

3-саҳифа

image

Кеча, 30 октябрь куни Андижон вилоятида Captiva пиёдани уриб юборди. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, пиёда шифохонада вафот этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа соат 16:00 да вилоятнинг Андижон тумани ҳудудидан ўтган 4P-17D автомобиль йўлида содир бўлган. Автомашина йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган 63 ёшли пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган. Пиёда кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, шифохонада вафот этган. 

Аниқланишича, ушбу йўл транспорт ҳодисасини Андижон шаҳрида яшовчи 1974 йилда туғилган фуқаро У.Н. ўзининг бошқарувидаги Captiva русумли машинада содир этган. 

Қайд этилишича, ЙТҲ содир бўлган жойга яқин ҳудудларда ўрнатилган камера ёзувлари жиноятни содир этган шахсни аниқлашда қўл келган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг