Қабр устидаги қизалоқ, соқол-мўйлов чемпионати, Америкага ошиққан муҳожир – Ҳафта суратлари

Бу қизиқ

image

Охирлаётган ҳафта давомида дунё миқёсида қизиқдан-қизиқ воқеалар юз берди. Қаердадир давлат тўнтариши ўтказилган бўлса, бошқа ерда эса бокс бўйича Жаҳон чемпионати бошланди. Ҳиндистонда безгак билан касалланиш авж кўпайса, Испанияда ҳамон вулқон отилиши давом этмоқда.

Ҳа, дунёда ҳар куни жуда кўп ғаройиб воқеалар юз беради. Ушбу ҳафта ҳам улардан мустасно эмас. Келинг, бугун ҳафтанинг энг муҳим ва қизиқарли воқеаларини акс эттирган суратларни томоша қиламиз.

Жорий йилнинг, 26 октябрь куни Қорабоғнинг Фузули шаҳрида янги аэропорт ишга туширилди. Ҳаво бандаргоҳини Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған очиб берди. 

Аҳамиятлиси Эрдўғаннинг самолёти Бакуга эмас, тўғридан-тўғри Қорабоғга қўнди. Шу тариқа Туркия етакчиси Фузули аэропортига борган илк давлат раҳбари бўлди. Алиев ва Эрдўған тасмани кесиб, аэропортни очиб берди. Уларга Фузули халқаро аэропортининг рамзий калитлари топширилди.

Жорий йилнинг 25 октябрь куни Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олди. Жаҳон чемпионати олдидан қуръа ташлаш жараёни ўтказилди. Ушбу тадбирда AIBA президенти Умар Кремлёв ҳам иштирок этди. 

Жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида энг оғир вазнли боксчи Лазизбек Муллажонов Ўзбекистон байроқдори вазифасини бажарди.

Жорий йилнинг 25 октябрига ўтар кечаси Судан ҳарбийлари ўтиш даври фуқаролик ҳукумати аъзоларини, жумладан, Бош вазирни ҳибсга олди ва мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди. 

Мамлакатда тартибсизликлар бошланди. Намойишчилар йўлларни тўсиб қўйди. 

Япония маликаси Мако оддий йигитга турмушга чиқди ва қироллик хонадони аъзоси мақомини йўқотди. Япония қонунчилигига кўра, император оиласининг аёл аъзолари оддий фуқаро билан турмуш қурганидан сўнг, ўз унвонини йўқотади, бироқ эркаклар учун бундай қонун йўқ. 

Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер 26 октябрь куни канцлер Ангела Меркелга унинг канцлерлик ваколати муддати якунлангани тўғрисида расмий хабарномани топширди. Энди сентябрь ойида бўлиб ўтган сайловлар натижалари бўйича янги ҳукумат шакллантирилгунга қадар Меркель мамлакатни канцлер вазифасини бажарувчи мақомида бошқариб туради. 

Мамлакатнинг янги канцлери Социал-демократлар партияси етакчиси Олаф Шольц бўлиши кутилмоқда, у сўнгги уч йил давомида ҳукуматда вице-канцлер лавозимида ишлаган. 

Netflix компанияси Сеулдаги Олимпия боғида ўзининг дунёга машҳур "Кальмар ўйини" фильмининг биринчи эпизодида пайдо бўлган улкан робот қўғирчоқнинг нусхасини ўрнатди.

Глазгода иқлим конференцияси очилиши олдидан Ocean Rebellion экологик ташкилотининг норозилик акцияси бўлиб ўтди.

Филиппиннинг Масантола шаҳридаги сув босган қабристонда қабрлар устидан сакраб юрган қиз.

Испаниянинг Пальма оролида бир ойдан буён Кумбре-Вьеха вулқони отилиши давом этмоқда. Лава оқимлари тахминан 740 гектар майдонни ёқиб юборгани айтилган. Мутахассисларнинг фикрича, лава 400 дан ортиқ биноларни вайрон қилган, уларнинг аксарияти турар-жой бинолари.

Германияда бўлиб ўтаётган “Соқол ва мўйлов чемпионати–2021”нинг австриялик иштирокчиси Норберт Допф.

АҚШда Хеллоуин байрами олдидан одамлар қовоқ тераётганда бола пианино чаляпти.

Ҳиндистонда денге безгаги билан касалланиш ҳолатлари кескин ошгани сабабли Нью-Деҳлидаги кўчалар дезинфекция қилинмоқда.

Чехияда анъанавий сазан балиқлари ови бўлиб ўтди.

Мексикада АҚШ чегарасини кесиб ўтишни мақсад қилган муҳожирлардан бири тошлар устида мизғимоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

219

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг