Ўзбекистон аёллар тинчлиги ва хавфсизлиги бўйича дунёда нечанчи ўринда?

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Аёллар тинчлиги ва хавфсизлиги глобал индексида 170 та мамлакат ичидан 74-ўринни эгаллади. Рейтинг аёлларнинг хавфсизлиги, иш билан бандлилиги, уларнинг парламентдаги улуши, камситувчи нормалар сингари категориялар асосида тузилган.

WPS Index’га кўра, 2021 йилда Ўзбекистонда аёлларнинг мактабда таълим олганлигининг ўртача давомийлиги 11,6 йилни ташкил этган. 2017 йилда ушбу кўрсаткич 11,2 бўлганлиги қайд этилган.

Индексга асосан Ўзбекистонда аёлларнинг иш билан бандлилиги 48,7 фоизни, мобил телефондан фойдаланиши 76,5 фоизни ташкил этган.

Рейтингда қайд этилишича, Ўзбекистонда аёлларнинг молиявий мустақиллиги 2017 йилга нисбатан 8,4 фоизга пасайиб, 36 фоизни ташкил этган. 2017 йилга нисбатан парламентдаги аёллар улуши 16,4 фоиздан 28,7 фоизгача ошган.

Дискриминацион нормалар 32 фоизни ташкил этади. Аёлларга нисбатан ҳуқуқий дискриминациянинг йўқлиги 2017 йилга нисбатан 9,6 баллга кўтарилиб, 70,6 баллни ташкил этди.

Аёлларнинг жамоат хавфсизлигини қабул этиш кўрсаткичи ҳам шу вақт ичида 90,3 фоиздан 85,7 фоизгача пасайган.

WPS Index’га кўра, аёлларнинг амалдаги жинсий шериги томонидан зўравонликка учраш кўрсаткичи 2021 йилда 7,3 фоизни ташкил қилган.

Маълумот ўрнида, рейтингда биринчи ўринни Норвегия эгаллаган. Кучли бешталикка Финляндия, Исландия, Дания ва Люксембург якун ясаган. Афғонистон, Сурия, Яман, Покистон ва Ироқ аёллар учун энг хавфли давлатлар сифатида қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг