Ҳозир Афғонистондаги ижтимоий ҳаёт қандай? Қобул кўчаларидан фоторепортаж
Бу қизиқ
−
22 Октябрь 2021
15607Америкаликлар кетди, Афғонистон ҳукумати қулади ва “Толибон” ҳаракати пойтахт Қобулни эгаллаб, Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Толиблар тузган ҳокимят молиявий инқирозларга дуч келди, қарзлари кўплиги сабаб баъзи давлатлар уларга электр энергияси еткизиб бермаслигини айтди. Ҳаракатнинг асосий даромади божхона ва солиқлардан тушадиган бўлиб қолди.
Оппоқ тўй либосидаги, лаблари қип-қизил келинларнинг кўчалардаги суратлари бўяб кетилди. Аёллар ёрқин рангли рўмолларини қорасига, либосларини узунига алиштирди.
BBC'нинг ёзишича, Қобул ҳамон йўллар тиқилинч бўлган шаҳар. Банан ва олма ортилган ёғоч аравалар минғиллаб ўтиб туради, кўчаларда устига эски кийим кийган болалар бир-бири билан муштлашади. Очлик ва қийинчиликда яшовчи миллионлаб афғонлар учун ҳаётларида деярли ҳеч нарса ўзгармади. Эски тартибнинг қулаши ва янгисининг қурилиши асносида ўтаётган бу кунлар улар учун аввалгидан фарқли эмас.
Бугун QALAMPIR.UZ эътиборингизга "Толибон" буйруғи билан бошқариладиган Қобул кўчаларидан олинган фоторепортаж ва мамлакатдаги ҳозирги вазият ҳақида турли фактларни тақдим этмоқда.
Халқаро валюта жамғармасининг охирги прогнозларига кўра, жорий йилда Афғонистон иқтисодиёти 30 фоизга қисқариши мумкин. Бу миллионлаб одамларнинг қашшоқлашиб кетиши ва аянчли гуманитар инқирозга олиб келиши мумкин.
Чет эл активлари музлатилиши ортидан Афғонистонда нақд пул етишмаслиги юзага келди. Оқибатда озиқ-овқат маҳсулотлари ва ёнилғи нархи кескин қимматлашиб кетди.
Миллионлаб одамлар мамлакатда қашшоқликда яшаяпти. Уларга ёрдам бериши мумкин бўлган Марказий банкнинг хорижий давлатлардаги 9 млрд доллар захиралари музлатилган.
Қобул ҳали ҳам янги ҳаётнинг шаклланишини кутаётган шаҳар.
Очлик Афғонистондаги кўплаб инқирозларнинг энг ёмони бўлиши мумкин.
Айни вазиятда кўплаб давлатлар ва ташкилотлар Афғонистонга "терроризмни молиялаштириш"дан ўзларини тийиш учун пул ажратишни тўхтатганини маълум қилган.
LiveБарчаси