Москва метроси ўзбек ва тожик тилларини биладиган ходимларни ёллашни бошлади

Бу қизиқ

image

Москва метрополитени “Headhunter” иш қидириш порталида ўзбек ёки тожик тилларини биладиган кассир ваканциясини эълон қилди. Бу ҳақда рус ОАВ ёзмоқда

Қайд этилишича, кассирларга 39 минг рубль миқдорида иш ҳақи таклиф қилинган. Шу билан бирга, иш изловчидан ўрта маълумотга ва пул билан ишлаш тажрибасига эга бўлиш ҳамда тожик ёки ўзбек тилини билиш талаб қилинади.

Кассир вазифаларига йўл чипталари, транспорт карталари ва бошқа саёҳат чипталарини расмийлаштириш ва сотиш, чипталарни сотиш автоматларига хизмат кўрсатиш ҳамда йўловчиларга маслаҳат бериш киради.

Москва метрополитенида ишлашнинг афзалликлари орасида қуйидагилар кўрсатилган: Россия Федерацияси Меҳнат кодексига мувофиқ ишга жойлашиш ва ишлаш, метрополитенда бепул саёҳат, яшаш жойидан иш жойига ва орқага темир йўлларда бепул саёҳат, тўлиқ календарь йилидаги иш натижаларига кўра бонуслар, иш стажи учун қўшимча ҳақ, метро ҳисобидан профессионал маълумот олиш имконияти, метро соғлиқни сақлаш мажмуасида, болалар соғломлаштириш лагерида ва болалар клубида дам олиш учун имтиёзлар.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Москва метросида ўзбек ва тожик тилларидаги йўловчилар учун кўрсатмалар пайдо бўлганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

554

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг