Жерар Депардье бизнинг кинофестивалда!

Бизнес 3925
image
-

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Кинематография агентлиги томонидан ўтказилаётган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалида 1 октябрь куни «Ўзбекфильм» биносида таниқли француз актёри Жерар Депардье билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда актёр ўзининг болалик даври ҳақида сўзлаб берди, фильмларни суратга олиш вақтидаги ҳикоялар ва кино соҳасининг келажаги ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

У ҳатто ҳазиллашиб шундай деди: «Балки менда ўзбек қони бордир, чунки мен Ўзбекистон тарихига жуда қизиқаман. Шунинг учун мен Ўзбекистонда фильм суратга олишга қарор қилдим". Таъкидлаш жоизки, Жерар Депардье Ўзбекистон маданияти элчиси ҳисобланади.

Машҳур актёр Ўзбекистонга аввал ҳам келганини айтиб ўтди ва ўзининг илиқ хотиралар билан ўртоқлашди, шунингдек, кинофестивалга таклиф учун миннатдорчилик билдирди.

"Ўзбекистон ҳукуматининг миллий кинематографияни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари таҳсинга лойиқ. Кўриб турибмизки, ўзбек кинематографиясининг келажаги сифатида ёшларга катта эътибор қаратилмоқда", - дея қўшимча қилди Депардье.

Реклама ҳуқуқи асосида

 

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 48
Рейтинг: 3
t
×