Коронавирус: кунлик касалланиш ҳолатлари 400 га тушди

Жамият 7519
image
-

2021 йил 26 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 172493 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 403 кишида касаллик аниқланди, 3 нафар бемор вафот этди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 29 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 10 нафари Андижон вилоятида,
  • 6 нафари Бухоро вилоятида,
  • 7 нафари Жиззах вилоятида,
  • 5 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 4 нафари Навоий вилоятида,
  • 15 нафари Наманган вилоятида,
  • 36 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 9 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 15 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 29 нафари Фарғона вилоятида,
  • 7 нафари Хоразм вилоятида,
  • 90 нафари Тошкент вилоятида,
  • 141 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида: 

  • Қорақалпоғистон Республикасида 29 нафар,
  • Андижон вилоятида 12 нафар,
  • Бухоро вилоятида 6 нафар,
  • Жиззах вилоятида 13 нафар, 
  • Қашқадарё вилоятида 4 нафар, 
  • Навоий вилоятида 3 нафар,
  • Наманган вилоятида 12 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 38 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 17 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 16 нафар,
  • Фарғона вилоятида 29 нафар,
  • Хоразм вилоятида 7 нафар,
  • Тошкент вилоятида 109 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 123 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 167199 (+418) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1225 нафарни ташкил қилди.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 54
Рейтинг: 2.9
t
×