Тошкентда янги Hills Blue тураржой мажмуасининг тақдимоти бўлиб ўтди

Бизнес

image

12 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Hills Blue тураржой мажмуасида хонадонлар сотилишининг бошланишига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Тадбир меҳмонлари тақдимот доирасида ўзбек замонавий эстрада юлдузларининг чиқишларидан баҳраманд бўлиб, тақдимотнинг кульминацион нуқтаси – кечки мушакбозлик манзаралари билан завқланди.

Лойиҳанинг асосий буюртмачиси қурилиш, туризм, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш соҳаларида кўп йиллик тажрибага эга Hills Group компаниясидир.

“Биз ҳамкорлар билан бирга 2 йилдан зиёд вақт Hills Blue тураржой мажмуаси лойиҳасини тайёрладик. Лойиҳанинг меъморий жиҳатига Туркиянинг “Hasan Sözüneri Mimarlık” компанияси масъул бўлди, техник назоратни эса, Франциянинг “Burau Veritas” инспекция-сертификатлаш компанияси амалга оширди, қурилиш билан боғлиқ барча масалаларни “Aysel Group” ўз зиммасига олди. Барча ҳамкорлар ўз соҳаларида етакчи эксперт саналади. “Aysel Group” ҳисобида Ўзбекистон Миллий банки, InfinBANKнинг бинолари, “Ташкентлэнд” аквапарки, Grand Mir меҳмонхонасини қуриш, шунингдек, Урганч, Бухоро ва Самарқанд аэропортларини қайта таъмирлаш кабилар мавжуд”, дейди Hills Blue лойиҳаси раҳбари Азизбек Каримов.

Hills Blue жойлашуви ва техник жиҳатлари

Замонавий архитектура Hills Blue’нинг ноёб жойлашуви билан уйғунлашади. Тураржой мажмуаси пойтахтнинг марказий туманларидан бирида, шу билан бирга, шаҳар шовқинидан четда жойлашган. Мажмуадан бир қадам нарида масжид, соя-салқин Япон боғи ва Тошкентдаги энг катта аквапарк мавжуд, машинада эса бир неча дақиқада Ҳайвонот боғи ва Ботаника боғига етиб олса бўлади. Бодомзор метро бекатигача пиёда 5 дақиқа ичида етиб олиш мумкин.

Hills Blue ТЖМ – кенг кўламли лойиҳа, у 44 қаватли марказий бинони ва бешта 22 қаватли тураржой блокларини ҳамда яна бир қанча кўп қаватли биноларни ўз ичига олади. Лойиҳада яна ҳашаматли ресторан, кўплаб дўконлар ва офислар, жамоат ҳудудлари ва яшилликка бурканган ободонлаштирилган ҳудудни яратиш кўзда тутилган.

“Биз лойиҳанинг ҳар бир жиҳатига: зилзилабардошликдан то экологик тозаликкача эътибор бердик. Масалан, Ўзбекистон учун долзарб бўлган сейсмик синовларни ўтказиш учун япон мутахассисларни таклиф этдик. Мажмуа биносининг юқори зилзилабардошлигини қозиқоёқли пойдевор конструкцияси таъминлайди, унда юқори тоифадаги А500 классдаги 51 664 тонна темир арматура ва М600 классдаги бетон ишлатилган. Мажмуа қуёш панелларидан то генератор ва сув резервуаригача – ҳар қандай шароитда сиз учун қулай ҳаётни таъминлайдиган технологиялар билан жиҳозланган”, дейди “Hasan Sözüneri Mimarlık” меъморлик компанияси раҳбари Ҳасан Созунери.

Сотув учун хонадонлар турлари ва бошқа қулайликлар

Сотувга турли майдонга эга (бирдан тўрт хонагача), балконли 2700 дан ортиқ алоҳида хонадон қўйилади, бу турли хил оилалар эҳтиёжларига мувофиқ келади. Хонадонлар white-box – якуний пардозлашдан олдинги ҳолатда сотилади: уларда барча деворлар ва хона бўлинма пардеворлари, коммуникациялар ва дераза ромлари ўрнатилади. Ҳар бир оила якуний дизайн-лойиҳани ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб, амалга ошириши мумкин.

Ерости автотураргоҳи электромобиллар соҳиблари учун қувватлаш станциялари билан жиҳозланади. Ундан хонадонгача юқори технологик, тезкор лифтда қулай ва хавфсиз кўтарилиш мумкин. ТЖМ лойиҳасида генератор ва сув учун умумий резервуар кўзда тутилган. Томларда экологик ва тежамкор қуёш генерацияси тизимлари ўрнатилган, улар иссиқ сув таъминотини кафолатлайди. Hills Blue резидентларининг тинч ва осуда ҳаётини ҳеч нарса бузмаслиги учун, хонадонлар ўртасида товуш изоляциясига алоҳида эътибор берилган.

ТЖМ резидентлари учун яна кўплаб жамоат масканлари: қумли ва рангли терапия хоналари, туз ва қор хоналари, ёпиқ бассейн, спа-лобби, йога студияси, ва 18-қаватда бутун бошли очиқ турдаги спорт мажмуаси муҳайё. Ушбу очиқ спорт мажмуаси худди ердаги анъанавий спорт ҳудудлари каби сайр қилиш ва югуриш учун йўлакчаларга эга. У 360 градусли панорама кўринишга эга.

Асосий 44 қаватли бинонинг пастки қаватларида ишчи ҳудудлар, юқори қаватида эса, овал минорада ҳашаматли ресторан жойлашган, у ерда пойтахтнинг ажойиб манзараси намоён бўлади. Блоклар атрофини ландшафт дизайни, спорт майдончалари ва сайр ҳудудларига эга кўкаламзор ҳудуд қамраб олади.

Лойиҳа Asia Pacific Property Awards 2024 (Таиланд) мукофотида 3 та номинацияда энг яхши деб топилди. Лойиҳанинг меъморий жиҳатига Туркиянинг “Hasan Sözüneri Mimarlık” компанияси, техник назоратга эса Франциянинг “Burau Veritas” инспекция-сертификатлаш компанияси масъул бўлди.

Hills Blue ТЖМда хонадонлар сотиб олиш тўғрисида батафсил ахборотни компания офисида олиш мумкин.

Телефон: +998 55 516 55 55

Сайт: hillsblue.uz

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг