Тошкентда фуқаролар устунларга ўрнатилган байроқларни ечиб олди (видео)
Жамият
−
02 Сентябрь 2021
10952Ижтимоий тармоқларда пойтахт кўчаларидаги устунларга ўрнатилган давлат байроғини ўзбошимчалик билан ечиб олиб, машиналарига ўрнатаётган шахсларга нисбатан ички ишлар органлари ходимлари чора кўраётганлиги акс этган видеолар тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент ИИББ Матбуот хизмати расмий маълумот берди.
Унга кўра, кеча, 1 сентябрь куни пойтахтнинг бир нечта туманларида транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ва йўловчилари байрам муносабати билан ҳокимият томонидан ўрнатилган давлат байроқларини ўзбошимчалик билан ечиб олишган. Улар ушбу байроқларни ўзларининг автомашинасига ўрнатиб байрамни нишонламоқчи бўлишган. Бироқ байроқлар транспорт воситасига мустаҳкамлаб ўрнатилмаган, транспорт воситасидан ташқарига чиқиб туриши эса автомашинада ҳаракатланиш чоғида ноқулайликлар туғдириб, ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солган. Шунингдек ушбу ҳолатлар фуқаролар томонидан давлат рамзлари ва давлат мулки тўғрисидаги қонун талабларини бузилишига олиб келган.
“Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари! Бу каби ҳуқуқбузарликларни содир этган шахслар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 203-1-моддасига кўра (“Давлат рамзлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш”) маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкинлигини унутманг.
Ватанпарварлик ўз ватанингиз қонунларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлишда намоён этилмаслиги керак. Ватанпарварликни қонунларга риоя этган ҳолда намоён қилинг”, дейилади ИИББ хабарида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь