“Реал” Рамоснинг ўрнини “Челси” футболчиси билан тўлдирмоқчи

Спорт

image

Лондоннинг “Челси” клубининг германиялик ҳимоячиси Антонио Рюдигер қишки трансфер мавсумида “арситократлар” сафини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “Albawaba” нашри хабар бермоқда. 

Манбанинг таъкидлашича, “қироллик” клуби Рюдигернинг инглиз клубидаги ҳолатини кузатиб бормоқда. Томонлар 2022 йил ёзида тугайдиган шартномасини узайтириш бўйича ҳалигача келишувга эришмаган. Мадридликлар футболчини келаси ёзда текинга қўлга киритишни, ҳамда имкон бўлса январдаёқ у билан шартнома имзолашга тайёр. Чунки, ўтган ёзда ҳимоячи Серхио Рамос билан янги шартнома имзоланмади ва “эл-капитано” ПСЖга эркин агент сифатида бориб қўшилди. Шу сабабли, мадридликлар ҳимоя қўрғонида бўшлиқ юзага келган. “Қаймоқранглилар” раҳбарияти фикрига кўра, Антониони сотиб олиш орқали, ушбу муаммони бартараф этиш мумкин.

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, Рюдигер Лондон клубида йилига 12 миллион евро ишлаб топишни хоҳламоқда. Аммо, “Челси” ушбу суммани бироз камайтириш борасида ишлар олиб бормоқда. Ушбу вазиятни диққат билан кузатиб бораётган “Реал Мадрид” немис футболчисининг талабини бажаришга тайёрлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, немис футболчиси 2017 йилда Римнинг “Рома” клубидан 25 миллион евро эвазига “Челси” сафига бориб қўшилганди.

Рюдигер АПЛнинг жорий мавсумида 9 та учрашувда майдонга тушиб, 1 голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. 

Transfermarkt портали ҳимоячининг нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Жамшидбек Маҳмудов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг