Ўзбекистонда қанча 20 000 ва 2 000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилди?

Жамият 7328
image
-

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 14 июнидан бошлаб Ўзбекистон Марказий банки томонидан номинал қиймати 2 000 сўм ва 20 000 сўм бўлган янги банкнот муомалага чиқарилди. QALAMPIR.UZ таҳририяти ушбу банкнотлар бугунги кунгача қанча миқдорда ишлаб чиқарилгани ва қайси сабабларга кўра ишлаб чиқарилгани тўғрисида маълумотни олиш мақсадида Марказий банкга сўров хати юборди. 

Марказий банкнинг берган маълумотига кўра, 2021 йил 15 июль ҳолатига кўра, 52 млрд 800 млн сўм қийматга тенг 2 000 сўмлик банкнот ҳамда 400 млн сўм қийматга тенг 20 000 сўмлик банкнотлар ишлаб чиқарилган.

Шунингдек, QALAMPIR.UZ таҳририятининг 2 000 сўм ва 20 000 сўм бўлган банкнотлар қайси асосларга кўра муомалага чиқарилди, деган саволига Марказий банк қуйидагича жавоб қайтарди:

“Мазкур номиналдаги банкнотларни муомалага чиқаришдан мақсад – аҳоли учун нақд пулдаги ҳисоб-китобларда тўловларни амалга ошириш учун қулайликлар яратиш ҳисобланади”.

Маълумот учун, охирги 5 йилда бешта янги банкнот муомалага чиқарилган бўлиб, булар йиллар кесимида қуйидагилар:

•  10 000 сўмлик – 2017 йил 10 март;
•  50 000 сўмлик – 2017 йил 27 август;
•  100 000 сўмлик – 2019 йил 25 февраль;
•  2 000 ва 20 000 сўмлик – 2021 йил 14 июнда ишлаб чиқарилган. 

2017 йилгача энг йирик банкнот 2013 йилда ишлаб чиқарилган 5 000 сўмлик номиналдаги банкнотлар эди. Унга қадар эса 2001 йилда ишлаб чиқарилган 1 000 сўмлик энг йирик банкнот ҳисобланган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 100 000 сўмлик  энг йирик банкнот ҳисобланади. 

Қўшни давлатларда энг йирик номиналдаги банкнотлар: 

•  Қозоғистонда 10 000 тенге – 2003 йилда;
•  Тожикистонда 500 сомони – 2010 йилда;
•  Қирғизистонда 5000 сом – 2016 йилда; 
•  Туркманистонда 100 манат – 2014 йилда муомала киритилган.

Шоҳрух Олимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 299
Рейтинг: 3
t
×