Жума намозларини ўқишга ҳам вақтинча тақиқ ўрнатилди
Жамият
−
16 Июль 2021
10860Бироз аввал, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Қурбон ҳайити намозининг масжидларда ўқилинмаслиги, ўрнига Зуҳо намози ўқилиши хусусида фатво эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу фатвога кўра, мамлакатдаги барча масжидларда жума намозининг ўқилишига ҳам вақтинча чеклов ўрнатилди.
Жума намозларидан бошқа намозлар барча карантин талабларига риоя қилган, яъни ниқоб таққан ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда, масжидларнинг очиқ саҳнларида адо этилади. Масжидларда қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришиш қатъиян таъқиқланади.
Иситма, йўтал каби касаллик аломатларини ўзида ҳис қилганлар, кексалар ва кичик ёшдаги болаларга жамоат намозларида иштирок этиш тавсия этилмайди.
Мусулмонлар идораси мамлакатда коронавирус хавфи ортиб бораётганидан огоҳлантириб, диндорларни эмланишга, карантин қоидаларига риоя этишга чақирган.
LiveБарчаси