Ашраф Ғани “Толибон”ни Афғонистонни йўқ қилишга уринишда айблади
Олам
−
21 Июнь 2021
16321Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани мамлакатда давом этаётган урушда “Толибон” ҳаракатини айблади ва жавобгар эканини таъкидлади. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берди.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ҳукумат аҳоли ва афғон жамоалари томонидан оммага эълон қилинган келишув режасини тайёрлаган, аммо “Толибон” ҳаракатида ҳали ҳам ушбу режа йўқ.
Ашраф Ғани жорий йилнинг19 июнь куни, Мудофаа ва Ички ишлар вазирликларига вазирларнинг янги номзодларини таништирар экан, ҳукумат кучлари уруш пайтида ҳам инсон ҳуқуқларига бўлган ҳурматни йўқотмагани, “Толибон” эса инсонпарварлик ҳуқуқининг барча нормаларини бузган ҳолда мамлакатни йўқ қилишга ҳаракат қилаётганини қайд этган.
Шунингдек, у тинч аҳоли орасида қурбонлар сонининг кўпайишига “Толибон”нинг сўнгги ҳужумлари ортида маълум доиралар турганини айтиб, халқаро ҳамжамиятни “Толибон”нинг ҳаракатларига бефарқ бўлмасликка чақирди. Расмийлар эса Афғонистондаги зўравонлик ва беқарорлик хорижий қўшинларнинг мамлакатдан чиқиши бошланганидан бери кучайганини таъкидлаяпти.
Маълумот ўрнида, AҚШ кучлари 1 май куни расмий равишда мамлакатдан чиқиб кетишни бошлагач, толиблар 1455 та қуролли ҳужум уюштириб, шунингдек, маҳаллий воситачилик орқали 50 дан ортиқ туманларни эгаллаб олишди.
“The New York Times” нашрининг хабар беришича, 25 июнь куни Aфғонистон Президенти Aшраф Ғани Президент Байден билан Оқ уйда AҚШ қўшинларини олиб чиқиш масаласини муҳокама қилиш учун учрашишни режалаштиртган.
Юлдуз Абдурашидова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь