Тошкентда учинчи “МАКОН Marketing Forum – 2021” халқаро маркетинг бизнес-форум ўтказилади

Жамият 1629
image

Бир саҳнада етакчи маҳаллий ва хорижий экспертлар, маркетологлар ва йирик компаниялар топ-менежерлари чиқиш қиладилар, бошқарув, маркетинг ва сотувлардаги шахсий тажрибалари билан ўртоқлашадилар. Форум иштирокчиларида бозор экспертларидан долзарб билимлар ва маркетинг ҳамда рекламанинг самарали воситаларини олишнинг ноёб имконияти бўлади.

МАКОН Marketing Forum 2021 бизнес-форуми 22-майда Тошкентда бўлиб ўтади. Форум иштирокчиларини Ўзбекистон, Украина, Грузия, Россиядан келган экспертлар чиқишлари кутмоқда. Маърузачилар ўз шахсий тажрибалари билан ўртоқлашадилар ва бизнес учун мураккаб бўлган даврда лойиҳаларни қандай ривожлантириш тўғрисида маслаҳатлар берадилар.

“Форумнинг асосий вазифаси, – деб фикр билдиради Форум ташкилотчиси, Миллий маркетинг маркази бошқаруви раиси Диёр Мирзааҳмедов, – профессионал маркетинг майдонини яратиш, унда йилда бир марта реал тажриба ва билимларга эга маҳаллий ва хорижий маърузачилар энг фаол маркетологларимиз ва тадбиркорларимиз билан учрашадилар ва ўзларининг ҳаётий воқеалари ва ўтган йил давомидаги кузатувларини ҳамкасблар, бошловчи тадбиркорлар билан баҳам кўрадилар. Бу вазифани биз адо этиб келмоқдамиз. Бу йил ушбу форматда учинчи бор маркетологлар ва экспертлар тўпланадилар ва у мамлакатимизда бизнесни ривожлантираётган мутахассисларни бирлаштирувчи ягона ҳар йилги тармоқ тадбирига айланади”.

Ўтган йилда Форум фақат онлайн-форматда ўтганди. Бу йил карантин чоралари ва офлайн-иштирокчилар сонига чекловлар ҳали ҳам амалда ва шу сабабли, ташкилотчилар бундай маркетинг форумида биринчи мартда иштирокнинг аралаш форматидан фойдаланишга қарор қилдилар. Бу форумда онлайн қатнашиш ҳам мумкинлигини англатади. Бундай формат бизнес-форумда “мавжудлик эффекти”ни, барча маърузачилар чиқишларини “жонли эфир”да кўриш ва тинглаш имкониятини беради, у YouTube`даги МАКОН Marketing каналида узатилади.

Форумни дунёнинг исталган нуқтасидан кўриш мумкин. Бу эса, мамлакатимиздан узоқда бўлган ва Ўзбекистондаги бизнес ҳамда маркетинг борасидаги долзарб масалалар ҳақида хабардор бўлишни истаганларда бундай талабгир ва долзарб контентдан фойдаланишда географик, вақт ёки бошқа чекловлар бўлмаслигини англатади.

Охирги йилдаги рақобат кучайиши сабабли тобора кўпроқ тадбиркорлар маркетинг бизнесни ривожлантириш учун муҳимлигини ва сотувларни ошириш нафақат маҳсулот ёки хизматнинг ўзига, балки, кўп жиҳатдан, тўғри мақомни танлай билишга, истеъмолчининг “дарди”ни топа олишга, мақсадли аудитория билан коммуникатсияга ва маркетинг фаолиятининг кўплаб бошқа таркибий унсурларига боғлиқлигини тушуна бошладилар.

Айнан шу сабабли, бу йил бизнес-форум слогани шунда янграйди: “маркетинг бизнесни ривожлантиради”. МАКОН Marketing Forum 2021 – биринчи навбатда, олға интилиш учун зарур бўлган профессионалларнинг фаол мулоқоти, турли ғоялар ва фикрларни ифодалаш учун майдон. Бу – бир кун маркетинг уммонига “шўнғиш” ва индустриянинг долзарб тенденсиялари ҳақида барча нарсани билиб олиш имконияти.

Ташкилотчилар МАКОН Marketing Forum 2021да қатнашиш ҳар ким учун янги ривожланиш истиқболларини очишига, самарали воситалар ва тенденсиялар тўғрисида билимлар беришига, улар эса рақобатчиларга қараганда жўшқинроқ ривожланиш имконини яратишига аминдирлар ва энг кенг кўламли тармоқ тадбирини фаол қўллаб-қувватлашга таклиф этадилар.

МАКОН Мarketing Forum 2021 маърузачилари:

Камрон  Ғуломов, АКFA Group Бош директори (Ўзбекистон)

Муродхон Назаров, Murad Buildings асосчиси (Ўзбекистон)

Eлена Леонова, РАМУ витсе-президенти, CЕО Progression Group, Seven РА директори (Россия)

Арина Стрелникова, Seven РА янги бизнес бўйича директори (Россия)

Николай Чумак, INDT компанияси раҳбари (Украина)

Зафар Ҳошимов, korzinka.uz супермаркетлар тармоғи асосчиси (Ўзбекистон)

Роман Сайфулин, Маkro супермаркетлар тармоғи бошқарувчиси (Ўзбекистон)

Валерий Разумов, BARAKA MARKET дўконлар тармоғи бош директори (Ўзбекистон)

Михаил Пишванов, “Восход” РА бошқарувчи шериги (Россия)

Спартак Тетрашвили, ТБC Bank Uzbekistan раҳбари (Грузия)

Форум доирасида ритейлни ривожлантиришнинг долзарб тенденсияларининг муҳокамасига бағишланган панел муҳокамаси ўтади. Биринчи марта бир саҳнада мамлакатдаги энг йирик чакана тармоқлар – korzinka.uz, Makro, BARAKA вакиллари учрашадилар. Форум иштирокчилар МММ ва унинг шериклари ҳаётидаги қатор муҳим янгиликлардан биринчи бўлиб хабар топадилар.

Бизнес-форум якунланиши билан  “2020-йил бренди” мукофоти ғолибларини тақдирлаш тантанали маросими ўтказилади.

Форум ташкилотчилари – Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Миллий маркетинг маркази
Бош ҳамкор – АКFA Group

Форум дастури – тадбирнинг расмий сайтида: www.nmc.uz
 

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 7
Рейтинг: 2.8
t
×