ОКМКда маҳаллийлаштириш дастури доирасида 217,2 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган

Бизнес

image

“Олмалиқ кон-металлургия комбинати”да маҳаллийлаштириш дастури доирасида салмоқли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, 2021 йилда маҳаллийлаштириш дастури доирасида 87 лойиҳа бўйича 161,4 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш белгиланган эди. Амалда эса  217,2 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, режа 134,5 фоизга бажарилди. Натижада эса импорт ўрнини босиш самарадорлиги 20,1 млн долларни ташкил этди.

Комбинатда маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш асосан икки йўналишда амалга ошириб келинади. Бу биринчи навбатда комбинатнинг мавжуд ва янги қувватларида маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш  ҳамда юртимизда фаолият юритиб келаётган ишлаб чиқарувчи корхоналар билан кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳисобланади.

Мамлакатимизда фаолият юритиб келаётган ишлаб чиқарувчи корхоналар билан кооперация алоқаларини кенгайтириш мақсадида бир қатор ярмаркалар ўтказиб келинмоқда. Бу каби ярмаркаларда комбинат мунтазам қатнашиб келяпти.

Хусусан, ана шундай ярмаркалардан бири 2021 йилнинг 14-18 декабрь кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”да ташкил этилди. Мазкур Республика тармоқлараро ярмаркасида Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳам иштирок этди.

ОКМК ушбу ярмаркада 500 дан ошиқ импорт (кимё маҳсулотлари, портлатиш воситалари ва жиҳозлари, металлпрокат, ферроқотишмалар ва бошқалар) маҳсулотлари ҳамда 150 дан ортиқ комбинатда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (мис ва рух маҳсулотлари, цемент, фософорит маҳсулотлари, олтингугурт кислотаси, нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар)ни намойиш этди.

Ярмаркада комбинат ўз стенди билан иштирок этиб, унда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилиши кутилаётган 2000 дан ортиқ импорт маҳсулотлари каталоги ҳам тақдим этилди.

Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан саноат ярмаркасида музокаралар натижасида мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари билан маҳсулотлар хариди учун жами 310 млрд сўмлик шартномалар имзоланди.

Шунингдек, ярмаркада музокаралар натижасида ишлаб чиқарувчилар ва комбинат ўртасида 260,7 млрд сўмлик маҳсулот сотиб олиш бўйича мемдорандумлар имзоланди.

Бундан ташқари, ярмаркада комбинатда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни экспорт шартномаси ҳам имзоланди. Жумладан, Россия Федерациясининг “Росцинк” корхонаси билан рух метали ва рух купороси етказиб бериш бўйича 13,4 млн долларлик шартнома имзоланди.

Шунингдек, ярмаркада хорижнинг “Семакс Металл”, “Nord Minerals Corp”, “Antares”, “Trafigura Pte Ltd”, АО “Челябинский цинковый завод”, ООО “Магнитогорский завод металлообработки”, ТОО “Advaita”, ТОО “CemEX Engineering” каби корхоналари билан ҳам молибден брикетлари, молибден штабиклари, вольфрам метали, вольфрам штабиклари, рух метали, мис катоди, мис купороси, олтингугурт кислотаси каби маҳсулотларни етказиб бериш ҳамда комбинатга мис ва рух концентратини олиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, ОКМК томонидан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун 2021 йилда кооперация портали орқали  931,9 млрд сўмлик шартномалар имзоланди.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг 22-24 апрель кунлари Навоий вилоятида бўлиб ўтган саноат ярмаркасида 47,2 млрд сўмлик, 25-26 ноябрь кунлари ўтказилган Тошкент вилояти ҳудудий саноат ярмаркасида эса 220,3 млрд сўмлик шартномалар имзоланди.

Комбинатда маҳаллийлаштириш дастури ижроси асосан Марказий таъмирлаш механика заводи, Рух заводи ва Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича Илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси каби меҳнат жамоалари томонидан амалга оширилиб келинмоқда.

Мазкур корхоналарда дастур асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар комбинат таркибий бўлинмалар эҳтиёжларига ҳамда маҳаллий корхоналарга етказиб берилмоқда. Жумладан, ўтган йил дастур асосида пўлат ва чўяндан қўйилган эҳтиёт қисмлар, конвейр ускуналарига эҳтиёт қисмлар ва резинотехника буюмлари, ГРАТ ва ГРТ насосларига, майдалаш ускуналарига, эксковаторларга, тегирмонларга зарур бўлган эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилган.

Бундан ташқари, маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш орқали – рух оксиди, вольфрам метали, бурғулаш коронкалари, нодир металлар ва қаттиқ қотишмаллар асосидаги маҳсулотлар, якуний уч томон конуссимон кескичи, керамик тигеллар, қаттиқ қотишмали парма, кислотабардошли кукунлар, термопаралар каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ҳам ўзлаштирилган.

Яна бир муҳим жиҳат дастур асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспортида 1 086 900 долларлик натижа қайд этилган.

2022 йилда маҳаллийлаштириш дастури доирасида 98 та лойиҳа амалга оширилиб, 250,7 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш белгиланди. Бунда импорт ўрнини босиш самарадорлиги 23,4 млн. долларни ташкил этиши кўзда тутилмоқда.

Бир сўз билан айтганда маҳаллийлаштириш дастури комбинатда самарали амалга ошириб келинмоқда.

Шерзод Тиловбердиев,

Веб муҳаррир

Реклама ҳуқуқи асосида.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг