Навоий ва Андижонга янги солиқбошилар тайинланди

Жамият 3672
image
-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишига биноан Андижон ва Навоий вилоятлари давлат солиқ бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар бермоқда. 

Президент имзолаган ҳужжатга кўра, Равшанжон Азимович Насимов Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

 

Равшанжон Насимов 1971 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 1993 йилда Тошкент молия институтини “иқтисодчи” мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Равшанжон Насимов бунга қадар Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

У солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси.

Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига эса Анваржон Юлдашалиевич Ботиралиев тайинланган.  

Анваржон Ботиралиев 1977 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2001 йилда Фарғона давлат университетини “иқтисодиёт” мутахассислиги, 2004 йилда Банк-молия академиясини “Солиқлар ва солиққа тортиш” мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Ботиралиев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Анваржон Ботиралиев солиқ хизмати органларидаги меҳнат фаолиятини 1997 йилда Фарғона вилояти Қува тумани давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга солиқ солиш шўъбаси инспектори лавозимидан бошлаган.

У солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 89
Рейтинг: 3
t
×