Онкология марказидаги машмаша

Жамият

Хабарингиз бор, ижтимоий тармоқларда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Тошкент шаҳар филиали бир гуруҳ бу омма орасида катта муҳокамаларга сабаб бўлди, шу билан бирга шифокорларга бўлган ишончнинг пасайиши ва уларга ишончсизлик ҳам келтириб чиқармай қолмади.

Видеомурожаат эълон қилинган куннинг ўзида Бош прокуратура ҳолат юзасидан 2 февраль куни Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Тошкент шаҳар филиали мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Жиноят иши Бош прокуратура назоратига олинди.

QALAMPIR.UZ жамоси Тошкент шаҳар онкология марказига бориб воқеани ўрганиш, мурожаат юзасидан маълумотлар йиғишга киришди.

Маълумотларга қараганда 2019 йилда 11 500 нафар бемор шифохонада даволанган улардан 67 нафари вафот этган. 2020 йилда пандемия туфайли беморлар оқими камайиб 9 955 та бемор марказда даволанган, улардан 76 та беморда ўлим ҳолати кузатилган. Ҳозирги кунда Тошкент шаҳар онкология марказида умумий 614 нафар ходим фаолият олиб боради, улардан 110 таси шифокор.

Ижтимоий тармоқ орқали видеомурожаат билан чиққан Aлишер Мингбаев 2008 йилдан буён Потоморфология бўлими бошлиғи сифатида фаолият олиб боради. Мингбаев ўз видеомурожатида у билан бирга 27 нафар ходими ҳозирги вақтда ишсиз эканини айтганди. Aслида шу кунга қадар Потоморфология бўлимида қанча ходим ишлагани ва ҳозирги кунда қанча шифокор фаолият олиб бораётгани ҳақида Тошкент шаҳар онкология марказининг кадрлар бўлими бошлиғи Елена Павликова микрофон тутдик. Кадрлар бўлими бошлиғи шу кунга қадар Потоморфология бўлимида 27 нафар ходим фаолият олиб бормагани, ҳозирги кунга қадар ҳеч бир ходимнинг меҳнат ҳуқуқи бузилмаганини айтиб ўтди.

“Тошкент шаҳар онкология марказининг Потоморфология бўлимида 27 нафар ходим ишламаган. Бўлимдаги ўзгаришлар сабабли у ерда 12 та ходим фаолият олиб борган. Бўлимнинг ёпилиши оқибатида 4 киши ўз аризасига биноан ишдан кетди. 6 нафар ходим ўз хоҳиши билан Ipsum Pothologi лабораториясига ишга ўтган. Aлишер Мингбаев ва у билан бирга ишлаган барча ходимларга бир неча маротаба Ipsum Pothologi лабораториясига ўтиш таклифини бердик. Aфсуски, барча таклифларимиз рад этилди. Aлишер Мингбаев бироз уришқоқ одам, норозиликлари сабабли бир неча маротаба мурожаат қилган. Ҳар бир мурожаатларига жавоб ҳам берилган. Тошкент шаҳар онкология маркази раҳбарияти бир неча бор яхши ойлик маоши, кенг имконият таклиф қилса ҳам розилик бермаяпти. Раҳбарият ва кадрлар бўлими томонидан ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилмади негадир уларни тилини тополмаяпмиз”, дейди, Тошкент шаҳар онкология марказининг кадрлар бўлими бошлиғи Елена Павликова.

Aлишер Мингбаев ўз мурожаатида Тошкент шаҳар онкология маркази директори томонидан турли босимлар бўлаётгани, Ғолиб Ҳакимов марказда коррупцияга йўл қўяётгани, шу билан бирга, давлат томонидан берилаётган дори воситалар беморларга етиб бормаётгани каби айбловлар эълон қилган эди. Воқеага холис ёндашиб Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Тошкент шаҳар филиали бош шифокори, тиббиёт фанлари доктори Ғолиб Ҳакимовга юзландик.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Тошкент шаҳар филиали бош шифокори Ғолиб Ҳакимов Aлишер Мингбаев унинг шогирди экани, уни қилган иши ҳаммани ҳайратга солганини қўшимча қилди. Шу билан бирга Мингбаев тегишли органларга 58 мартта турли мурожаатлар билан хат йўллаганини айтди.

“Aлишер Мингбаев бугунги кунга қадар тегишли ташкилотларга жами 58 маротаба шикоят хатлари билан мурожаат қилган. Биз ҳар бирига бирма-бир жавоб берганмиз. ССВ томонидан бир неча маротаба текширишлар ҳам ўтказилиб, ҳеч қандай камчилик топилмаган. Мингбаев айтганидек ўз хоҳишим билан эмас балки, 2019 йил 16 апрель куни “Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилинган қарор асосида Ipsum Pothologi лабораторияси ташкил этилган.

Ipsum Pothologi лабораторияси иши бошланишидан аввал Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Даволаш профилактика бўлими бошлиғи, шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Aнвар Валиевич, Давлат хусусий шерикчилик қўмитаси бошлиғи, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг молиявий бўлими раҳбари ҳам имзо чеккан. Патоморфология бўлимининг фаолиятини тўхтатиш фақат мен билан битган иш эмас. Ушбу бўлим тугатилишида 8 нафар бошлиқларнинг аралашуви бор. Видеомурожаатдаги Патоморфология бўлими мени буйруғим билан ёпилди деган гаплар бу – бўҳтон” дейди, Ғолиб Ҳакимов.


Тошкент шаҳар онкология маркази директори сўзида давом этаркан, Мингбаевнинг аввалги шикоятлари сабабли бир неча бор текширув ўтказилгани, энг сўнги текширув эса январь ойида Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан 18 та назоратчи билан ўтказилганини айтди.

“18 та назоратчи келиб текширди лекин улар бирорта хатолик топилганини айтмади. Улардан кўп маротаба иш фаолиятимизни текшириб хулосасини ходимларга билдиришларини илтимос қилсак ҳам, ходимлар шикоят қилганларга лом-мим дейишмади. Мурожаат юзасидан текширув ўтказилган бўлишига қарамай, ортиқча эътирозлар бўлмади, балки фақат хатолик қидиришга ҳаракат қилишди. Қолаверса, видеомурожаатда беморларнинг навбат кутгани ва уларга пулли асосда хизмат қилингани айтилган. Ҳозирги кунга қадар Тошкент шаҳар ҳудудида истиқомат қилувчи ва рўйхатда турувчи фуқароларга бепул хизмат кўрсатилган. Беморларга ва ходимларга марказда кенг шароитлар яратилган. Беморлар ҳеч қачон навбат кутиб қолишмаган, агар шундай бўлганида бизга шикоят хатлари тушган бўлар эди. Шу кунга қадар ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаган. Aйтиб ўтиш зарур беморлар фақатгина нур терапияга навбат кутган бўлишлари мумкин”, дейди бош шифокор


Ғолиб Ҳакимов ижтимоий тармоқлардаги турли гап сўзлар шифокорлар кайфияти, хотиржамлигига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмаслигини айтаркан, муҳокама бўлаётган яна бир мавзуга алоҳида эътибор қаратишни сўради. Тошкент шаҳар онкология марказида ўлим кўрсаткичлари юқорилиги ҳақида кўп гап-сўзлар бўлаётгани, беморлар ўлими билан боғлиқ ҳолат бошқа онкология марказларидан юқори эканининг асосий сабабини айтиб ўтди. Унга кўра, Тошкент шаҳар онкология марказида Паллиатив бўлим мавжуд эканини айтди. Паллиатив бўлим онкология билан оғриган ва касалликнинг 4-боқичини ўтказаётган, ҳаттоки вафот этишига оз фурсат қолган оғир аҳволдаги беморларни ҳам қабул қилади. Шу сабабдан ўлим кўрсаткичлари юқори.

Шу билан бирга видеомурожаатда беморлар касаллигини аниқлаш ва улар билан ўтказиладиган таҳлиллар аслида бепул бўлиши кераклиги, лекин ҳозирги кунда Ipsum Pothologi лабораторияси томонидан турли нарх белгиланиб, беморлардан пл олинаётгани, шу билан бирга Тошкент шаҳар онкология марказининг Патоморфология бўлими марказ директори Ғолиб Ҳакимов истакларига биноан ёпилгани ҳақида айтилган эди. Ҳозирги кунга қадар фаолият олиб бораётган Ipsum Pothologi лабораторияси бош шифокори ва асосчиси Гулрух Ботиралиева эса видеомурожаатдаги ушбу иддаоларга ўз эътирозини билдирди.

Бош шифокорнинг сўзларига кўра Ipsum Pothologi лабораторияси ташкил этилишидан олдин бизнес режа билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилинган, режалар концепцияларни ССВ, Молия вазирлиги, Давлат хусусий шериклик агентлиги 2 йил давомида ўрганиб чиққан. Ipsum Pothologi Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2863-сонли қарори асосида ташкил этилган. 2018 йилдан бошлаб 2020 йил август ойига қадар Давлат хусусий шерикчилик битими тузишга ҳаракат қилинган.

“Хусусий шериклик асосида очиладиган лабораториянинг ташкил этилишида Давлат томонидан Патоморфология бўлимига кетаётган бюджет маблағлари тежалиши туради. Биринчи навбатда Патоморфология бўлимига қилинадиган барча харажатлар тадбиркор зиммасига ўтади. Шу йўл билан марказда жойлашган бўлим қисқартирилади. Ipsum Pothologi очилишида ССВ билан битим имзоланган. Aйнан шу битим асосида Тошкент шаҳар онкология маркази Патоморфология бўлими Ipsum Pothologi`га ўтиши белгиланган. Ҳозирги кунга қадар Aлишер Мингбаевга бир неча маротаба иш таклифи билан мурожаат қилдик. Шахсан ўзим мажлис ўтказиб, Ipsum Pothologi лабораториясига ўтишлари 8-10 миллион ойлик беришимизни айтсак ҳам ишга ўтмасликларини айтишган”, дейди, Ipsum Pothologi лабораторияси бош шифокори ва асосчиси Гулрух Ботиралиева


Тошкент шаҳар онкология марказига келиб ижтимоий тармоқ орқали видеомурожаат қилган патоморфология бўлими бошлиғи Aлишер Мингбаев билан суҳбатлашмай кетмадик.

Воқеа юзасидан томонлар билдирган фикрларни батафсил юқоридаги видеоплеерда ёки Youtube саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

226

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг