Кореяда коронавирус билан боғлиқ вазият қачон яхшиланиши айтилди

Олам 3600
image

Жанубий Кореяда жорий йилнинг ноябрь ойигача COVID-19 га қарши жамоавий иммунитет шаклланади. Бу ҳақда мамлакат Президенти Мун Чжэ Ин маълум қилган. 

"Жанубий Корея, албатта, орқада қолмайди (жамоавий иммунитетга эришишда), лекин, эҳтимол, бошқа мамлакатларга қараганда бунга тезроқ эришиши мумкин", деган Мун Чжэ Ин. 

Унга кўра, коронавирусга қарши эмлашнинг иккинчи босқичи бошланганда ва тўртинчи чоракда эмлашнинг биринчи босқичи якунланганда, Жанубий Кореяда жамоавий иммунитетга эришилади. Бу эса ноябрь ойидан кечикмасдан содир бўлиши кутилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Жанубий Кореяда пандемия бошидан буён 72 минг 340 нафар киши коронавирусга чалинган. Мамлакатда 58 минг 253 киши ушбу касалликни енгган, 1 минг 249 нафар бемор вирус қурбони бўлган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 190
Рейтинг: 3
t
×