Ҳаётни изидан чиқарган 2020 йил суратларда

Бу қизиқ 8514
image

2020 йил якунига саноқли соатлар қолди. Охирлаб бораётган йил воқеалари узоқ йиллар давомида инсонлар хотирасида муҳрланиб қолишига шубҳа йўқ.

Коронавирус пандемияси сабаб дунёда бир неча йиллар давомида шаклланиб, давом этиб келаётган ҳаёт ўз изидан чиқди. Бунга қўшимча равишда турли давлатларда намойишлар авж олди, ўрмон ёнғинлари даҳшатли тус олди, ядровий давлатлар ўртасида сиёсий муносабатлар таранглашди.

Турли минтақаларда ҳам сиёсий, ижтимоий вазият оғирлашди. Жумладан, Кавказда 45 кунлик уруш бўлиб ўтди, Африкага чигирткалар ёпирилди, Яқин Шарқда ерни зир титратган портлаш содир бўлди. Бир сўз билан айтганда 2020 йилни ҳозирги авлод учун “энг ёмони” дейиш мумкин.

Қуйида 2020 йилнинг асосий ҳодисаларини тарихга муҳрлаган кадрлар билан танишамиз.

13 январь куни Филиппин оролларидаги Талисайда отилиб чиқаётган Таал вулқони ёнида гаражнинг орқасида турган кулга бурканган ит.

16 январь куни Жанубий Австралиянинг Кенгуру оролида ёнғин оқибатида зарар кўрган коалага ўт ўчирувчи кўнгилли сув қуймоқда. У юзлаб бошқа ҳайвонлар билан бирга энг яқин бошпанага юборилди.

30 январь куни Хитойнинг Ухань шаҳридаги шифохона олдида йиқилиб вафот этган кекса одам ёнида ҳимоя костюмлари кийган расмийлар.

4 февраль куни АҚШнинг Вашингтон шаҳридаги Капитолийда Президент Дональд Трамп нутқ сўзлаганидан сўнг вице-президент Майк Пенс қарсак чалмоқда. Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси эса Трампнинг мурожаати нусхасини йиртиб ташлади.

16 февраль куни Хитойнинг Шанхай шаҳри марказида итлар ҳимоя ниқобларини тақди.

6 март куни Макка шаҳридаги мусулмонларнинг муқаддас қадамжоси Каъба чуқур сукунатга чўмди. Чунки COVID-19 пандемияси билан боғлиқ чекловлар доирасида жума намозига қатнашиш мумкин эмас эди. 

Лори Спенсер 8 март куни АҚШнинг Вашингтон штати Киркленд шаҳридаги Life Care Center'да 81 ёшли онаси Жуди Шейп билан телефонда гаплашмоқда. Ўша куни эрталаб Шейпда коронавирус аниқланганди.

13 март куни икки бола Афғонистоннинг Лағмон вилоятининг Алингар туманида "Қизил Толибонлар" ёнидан ўтмоқда.

Туркиянинг Эдирне шаҳрида эркак ўзини Греция Ҳукумати март ойида чегарада отган газдан ҳимоя қилишга астойдил ҳаракат қилмоқда.

31 март куни COVID-19 бемори Нью-Жерсидаги шифохонада анестезиолог томонидан интубацияга тайёрланмоқда. 

9 апрелда коронавирус авж олган Нью-Йоркдаги Харт оролида кўмилган жасадларнинг дрон орқали кўриниши.

1

22 апрель АҚШ. 39 ёшли шифокор Кайл Эдвардс тиббий марказ ташқарисидаги вақтинчалик ўликхонада. Баъзида COVID-19 қурбонлари жасадларини ўликхонага кўчириш билан шуғулланиб турган Эдвардс эрталаб соат 7:00 дан тунги соат 22:00 гача ишлаган.

29 апрель куни Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳридаги қабристонда коронавирусдан вафот этган Марказий захира полицияси офицерининг дафн маросими олдидан изтироб чекаётган тиббиёт ходими.

12 май куни Бразилия Президенти Жаир Болсонару Бразилиядаги матбуот анжумани пайтида журналистларга имо-ишора қилмоқда.

1

24 май куни Нью-Йоркда набира бувиси билан коронавирус туфайли мато орқали қучоқлашмоқда.

29 май куни Жорж Флойд ўлдирилганидан тўрт кун ўтиб, "Илтимос, зўравонликни тўхтатинг" деган ёзув ёзилган кийим кийган намойишчи Бруклиндаги Barclays марказига судраб кетилмоқда.

5 июнь куни Миннеаполисда азадорлар полиция томонидан ўлдирилган инсонлар хотирасига бағишланган сунъий ёдгорликлар олдида қучоқлашмоқда.

13 июнь куни Лондонда Black Lives Matter намойишлари пайтида жароҳат олган намойишчи хавфсизлиги учун олиб кетилмоқда. 

17 июнь куни 3 ёшли Мерлин Коулз Англиянинг Бере Режис шаҳридаги уйидан Ройал-Аскоте мусобақаларини томоша қилмоқда.

Бирлашган Қироллик Бош вазири Борис Жонсон ва Франция Президенти Эммануэль Макрон 18 июнь куни Лондондаги Даунинг-стрит 10 да суратга тушаётганда ижтимоий масофа сақламоқда.

20 июнь куни митинг иштирокчилари АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Оклахома штати Талса шаҳридаги БОК марказига келишини кутмоқда. Бу Трампнинг АҚШда COVID-19 пандемияси бошланганидан кейин бир неча ой ичидаги биринчи сайловолди митинги эди.

Байрутдаги портлашда жароҳат олган 11 ёшли қиз. Амакиси уни эвакуация қилмоқда. 

6 август куни Ливаннинг Байрут шаҳри портидаги портлашдан икки кун ўтгач, Нур Салиба исмли менежер ва модель портлаган уйи деразаси ёнида турибди. У уйидан айрилганидан хафа эмас, оиласи ва дўстлари ёнида эканидан ўзини бахтли ҳис қилмоқда. 

7 августда Ливан армияси аскари Ливаннинг Байрут порти ҳудудидаги портлаш содир бўлган жойда қолдиқларни босиб ўтмоқда.

10 август куни тиббий ходим Ҳиндистоннинг Пуне шаҳридаги Доле Патил маҳалласида яшовчи аёлнинг ҳарорати ва кислород билан тўйинганини текширмоқда.

17 август куни Калифорниянинг Пиру шаҳрида жойлашган Хольсер гулхани таъсирида тунги осмон қизил рангда ёнгани манзараси.

АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байден ва сенатор Камола Харрис 20 август куни Делавэр штатидаги Уилмингтон шаҳрида Байденнинг номзоди президентликка қабул қилинганидан кўп ўтмай, турмуш ўртоқлари Жилл Байден ва Дуглас Эмҳофф томонидан олқишланмоқда.

9 сентябрь куни Калифорния ва Орегон штатларидаги кўп сонли ўрмон ёнғинлари сабабли Сан-Франциско осмони кўриниши.

24 сентябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Флорида штатининг Жексонвилл шаҳридаги Сесил аэропортида сайловолди ташвиқот пайтида сўзга чиқди.

АҚШ Президенти Дональд Трамп (чапда) ва унинг Олий судга номзоди, судья Эми Кони Барретт (ўнгда). 26 сентябрь куни Вашингтон шаҳридаги Оқ уйнинг дипломатик хонасида. 2 октябрь куни эса Трамп ва АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трампда коронавирус аниқланганди.

2 октябрь куни Туркиянинг Измир шаҳридаги Алиага кемани қайта ишлаш портида бешта ҳашаматли круиз кемалари металлолом учун кўрилмоқда. Коронавирус пандемияси инқирози туфайли кемаларни вақтидан олдин истеъфога чиқаришни хоҳлашган.

COVID-19 дан даволанган Президент Дональд Трамп 5 октябрь куни шифохонадан Оқ уйга қайтди.

16 октябрь куни Тоғли Қорабоғнинг Шуши шаҳридаги тўсиқлар лентаси билан ўралган кўчага ракета қулаб тушди. 

22 октябрь куни Детройт рейсидаги йўловчилар Президент Трамп ва Жо Байден ўртасидаги сўнгги президентлик дебатини томоша қилмоқда.

1

3 ноябрь куни АҚШдаги президентлик сайловларида сайловчилар Оклахома штатидаги черковда ўз овозларини бериш учун навбат кутмоқда.

15 ноябрь куни Орландодаги UCF Knights стадионидан SpaceX Falcon 9 ракетасининг учирилиши манзараси.

26 ноябрь, Шукроналик куни Хьюстондаги United Memorial Medical Center'да доктор Жозев Варон COVID-19 интенсив терапия бўлимидаги беморни юпатмоқда.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 105
Рейтинг: 3.1
t
×