Ҳужумчисиз “Барселона” Кавани билан шартнома имзолайди

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Эдинсон Кавани яқин келажакда “Барселона” футболчисига айланади. Испания жамоаси аллақачон футболчи билан 1,5 йиллик шартнома борасида келишиб олган. Бу ҳақда “Sport.es” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, 34 ёшли Кавани 2022 йилнинг январь ойи бошида Каталония клуби билан шартнома имзолайди. Энди уругвайлик форвард амалдаги клуби билан шартнома бекор қилинишини кутмоқда. “Барселона” бошқа ҳужумчиларни ҳам кўриб чиққан, аммо Кавани вариантида тўхтаган. “Кўк-анорранглилар”нинг бундай қарорга келишига футболчининг ўзи жамоага ўтишдан манфаатдор бўлгани, шунингдек, “Барса” Ла лигада мавжуд бўлган молиявий чекловни маромига солиши учун дастлабки 6 ойда маошини камайтирилишига рози бўлгани сабаб бўлган.

Айни пайтга келиб, Хави бош мураббийлигидаги жамоанинг барча ҳужумчилари жароҳат олган.

Эслатиб ўтамиз, Кавани 2020 йилнинг кузида “Манчестер Юнайтед”га ПСЖдан келиб қўшилган. У АПЛ жорий мавсумида 5 та ўйинда майдонга тушди холос. Футболчининг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида ўз якунига етади.

Маълумот учун, Каталония клуби Испания Ла лигаси турнир жадвалида 17 ўйинда 27 очко жамғарган ҳолда 7-ўринда бормоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Манчестер Юнайтед ПСЖ Хави Кавани

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг