Ҳусанов фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби аъзоси Абдуқодир Ҳусанов фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Lalazio” нашри хабар берди.

Манбага кўра, 21 ёшли ҳимоячини Туриннинг “Ювентус” клуби ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Ҳозирда Ювентус раҳбарияти жамоа ҳимоя чизиғини кучайтириш борасида бош қотиряпти.

Иккала томонда ҳатто футболчиларни ўзаро алмашиш варианти ҳам мавжуд, чунки охирги пайтларда инглиз клуби Ювентус футболчиси Андреа Камбясога қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Сити” Абдуқодир Ҳусановни ижарага бермоқчи эканлиги хабар қилинганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Абдуқодир Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг