Ҳусанов “Арсенал”га қарши ўйинни захирада бошлайди
Спорт
−
02 Февраль
7355АПЛ 24-тури доирасида “Манчестер Сити”нинг “Арсенал”га қарши ўйини учун асосий таркибда тўп тепадиган футболчилар эълон қилинди.
Ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилди. У иккинчи таймда майдонга тушиши мумкин.
“Арсенал”: Райя, Тимбер, Салиба, Габриел, Люис Келли, Парти, Райс, Эдегор, Мартинелли, Троссард, Хаверц.
“Манчестер Сити”: Эдерсон, Нуньес, Аканжи, Стоунз, Гвардиол, Ковачич, Бернарду, Савиньо, Мармуш, Фоден, Холанд.
Маълумот ўрнида, баҳс бугун, 2 февраль куни Тошкент вақти билан 21:30 да старт олади.