Ҳулуси Акар Грециянинг тажовузкор ҳаракатлари жавобсиз қолмаслигига ваъда берди
Олам
−
11 Июнь 2022
8677Греция томонидан Туркияга қаратилган ҳар қандай провокацияга расмий Анқара муносиб жавоб беради. Бу ҳақда Туркия Миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акар Эгей денгизи ва Шарқий Ўрта ер денгизида Афина ҳаракатлари туфайли юзага келган тарангликни изоҳлаш асносида, айтиб ўтди.
“Бундан олдин биз Грециянинг барча ноҳақ ва ноқонуний тажовузкор ҳаракатларига истисносиз жавоб қайтарганмиз ва бундан кейин ҳам буни давом эттирамиз”, деган Акар Туркиянинг Измир вилояти Чигли туманидаги АҚШ авиабазасида учувчилик курслари битирувчиларига диплом топшириш маросимида.
Акар Туркия минтақадаги қонуний манфаатлари борасида ҳеч қандай шароитда ён бермаслиги ҳақида огоҳлантирган. Шу билан бирга у Туркия ҳамон яхши қўшничилик муносабатлари, дўстлик, тинчлик ва Эгей денгизидаги ресурсларнинг адолатли тақсимланиши тарафдори эканини қўшимча қилган.
Вазир Греция амалдаги келишувларни бузган ҳолда Эгей денгизидаги бир қатор оролларни ҳарбийлаштирилганини эслатган. Ҳулуси Акар Туркиянинг ҳеч кимга таҳдид солмаслигини, аксинча, “кучли, ишончли ва самарали иттифоқчи” эканини қўшимча қилган.
LiveБарчаси