Ҳулкар Муртазоева QALAMPIR.UZ таҳририяти Бош муҳаррири ўринбосари лавозимига тайинланди
Local
−
02 August 2023 6211 1 minute
Журналист Ҳулкар Муртазоева QALAMPIR.UZ таҳририяти Бош муҳаррири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Жорий йилнинг 31 июль куни QALAMPIR.UZ интернет нашри муассиси “QALAMPIR” МЧЖ таъсисчилари томонидан ўтказилган навбатдаги йиғилишда таҳририятнинг 2023 йилнинг биринчи ярим йилликдаги фаолияти, ютуқ ва камчиликлари атрофлича таҳлил қилинди, таҳририятнинг ҳисоботи тингланди. Янги лойиҳалар бўйича таклифлар эшитилди, журналистлар, техник ходимларнинг малакасини ошириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Йиғилишда янги медиа маҳсулотларини ишлаб чиқариш, уларга креатив ёндашиш ва ёш кадрлар билан ишлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Шулардан келиб чиқиб, QALAMPIR.UZ журналисти Ҳулкар Муртазоева Бош муҳаррир ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ҳулкар Сайдулла қизи Муртазоева 1997 йил Жиззах вилоятида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 2020 йилда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Филология факультети бакалавриатини, 2022 йилда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида магистратура босқичини тамомлаган.
2022 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб QALAMPIR.UZ интернет нашри мухбири сифатида фаолият бошлаган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September