Ҳукуматни ағдаришда айбланган журналист ниҳоят озод этилди
Олам
−
23 Май 2019
10474“Al Jazeera” журналисти Маҳмуд Ҳусайн 2016 йилнинг декабрида ҳибсга олинганидан икки ярим йил ўтиб, Миср судининг қарори билан ҳибсдан озод қилинди.
Манбага кўра, Миср ҳукумати бир неча кун олдин Ҳусайнни озод этишга қарор қилган, бироқ прокуратура бу қарорга шикоят қилиб чиққан. Апелляция пайшанба куни кўриб чиқилган ва суд охирида журналист озод этилган.
Журналист 884 кун қамоқда сақланган. Бу ҳақда унинг қизи ОАВга хабар берган.
2016 йил 24 декабрь куни “Al Jazeera” телеканали Миср фуқароси бўлган журналист Қоҳирада қўлга олингани ҳақида эълон қилганди. Маълум бўлишича, журналист Абдул Фаттоҳ ал-Сиси ҳукуматини ағдаришга уринаётганликда гумонланган.
Шу билан бирга, Миср ҳуқуқ-тартибот идоралари журналист Маҳмуд Ҳусайннинг уйида яшаган ака-укасини ҳам ҳибсга олинганди.
LiveБарчаси