Ҳукумат заҳарли моддалар кўмиладиган объектларга оид қарор қабул қилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар кўмилган ҳамда сақланаётган махсус объектлар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан белгиланишича, заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар кўмилган ҳамда сақланаётган махсус омбор ва полигонлар Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади.

Қуйидагиларни молиялаштириш манбалари белгиланди:

•    махсус объектларни консервация ва реконструкция қилиш, маргимуш чиқиндиларини бошқа жойга кўчириб кўмиш, шу жумладан, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ чора-тадбирлар – ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан;
•    махсус объектларни жорий сақлаш харажатлари – Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;
•    янги жойни жорий сақлаш харажатлари – маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан.

Давлат экология қўмитасига қуйидагиларни таъминлаш топширилди:

•    махсус объектларда олиб бориладиган рекультивация ва ободонлаштириш ишларининг Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда амалга оширилишини;
•    ҳар чоракда махсус объектлар атрофида заҳарли моддаларнинг тарқалишини аниқлаш бўйича тупроқ ва ер ости сувлари таркиби кимёвий таҳлилдан ўтказиб борилишини.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг