Ҳукумат йиғилишида вазир ва ҳоким ўринбосарлари огоҳлантирилди
Жамият
−
01 Ноябрь 2021
8351Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари ва уч нафар вилоят ҳокими ўринбосарлари интизоимй чора кўрилиши белгиланди. Бу ҳақда ҳукумат Раёсатининг навбатдаги мажлисида қарор қабул қилинган.
Қайд этилишича, Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов, Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Дониёр Мадримов, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Иқболжон Эргашев, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмоновга масъулиятсизликка йўл қўйганлиги сабаб интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ҳукумат қарорида ушбу амалдорлар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни ўзлаштиришда масъулиятсизликка йўл қўйгани учун жазолангани кўрсатиб ўтилган.
Йиғилишда қайд этилишича, жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари якунлари бўйича Инвестиция дастурига мувофиқ жами 10,2 миллиард долларлик маблағ ўзлаштирилган ёки ҳисобот даврида ўзлаштириш кўрсаткичларининг прогнозга нисбатан 110 фоизга таъминланган.
Хусусан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар 6,3 млрд доллларни ёки прогнозга нисбатан 121 фоизни, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари 1,5 млрд долларни ёки прогнозга нисбатан 100 фоизни ташкил этган.
Шунингдек, “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари инвестиция ва кредитларни ўзлаштириш прогнозларини ортиғи билан бажаргани таъкидланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь