“Ҳукумат текширувга тўсқинлик қилмаслиги керак” – Гутерриш Шинжондаги инсон ҳуқуқлари ҳақида 

Олам

image

Жорий йилнинг 4 февраль куни бўлиб ўтган Пекин – 2022 қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Хитойга ташриф буюрган БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш мамлакат расмийлари билан учрашув ўтказди.

Кеча, 5 февраль куни ХХР Раиси Си Цзиньпин ва мамлакат Ташқи ишлар вазири Ван И билан музокаралар чоғида Бош котиб расмий Пекинга талаб қўйган. 

У Хитой ҳукуматидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош комиссари Мишель Бачелетнинг Шинжонга қиладиган ташрифига тўсқинлик қилмасликни сўраган. 

Бу ҳақда эълон қилинган БМТ расмий баёнотида “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳбари Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссариат идораси ва Хитой ҳукумати ўртасидаги алоқалар Бош комиссарнинг Хитойга, жумладан, Шинжонга ташриф буюриши учун имкон беришига умид билдирди”, дейилади.

Аммо, расмий учрашув ҳақида хабар берган Хитой медиаси томонлар ўртасида муҳокама қилинган инсон ҳуқуқлари бўйича текширув хусусида миқ этмаган. 

Эслатиб ўтамиз, Хитой ҳукумати БМТнинг Шинжондаги инсон ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ вазиятни ўрганиш бўйича қўйган талабига розилик билдиргани хақида хабар берган эдик.

Пекин – 2022 қишки Олимпия ўйинлари ўтганидан сўнг, БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Бош комиссари Мишель Бачелет Хитойдаги уйғур озчилиги яшайдиган Шинжонга ташриф буюриши режалаштирилган. 

БМТ вакили 2018 йил сентябрь ойидан бери Шинжондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни ўрганиш учун Хитой ҳукумати билан расмий ташриф борасида музокаралар олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг