Ҳукумат республика бўйсунувидаги шаҳарларга оид қарор қабул қилди
Жамият
−
13 Июль 2019
4090Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Вазирлар Маҳкамасининг Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар берилди.
Низомга мувофиқ, бўлим республика бўйсунувидаги шаҳарларни истиқболли вазифаларни самарали ҳал этиш бўйича давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимликларнинг мувофиқлаштирилган фаолиятини таъминлайди.
Республика бўйсунувидаги шаҳарлар – Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ шаҳарлари, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри, Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани Шарғун шаҳарчаси.
Низом билан бўлимнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, тузилмаси белгилаб берилди.
Бўлим республика бўйсунувидаги шаҳарлар иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилади, тадбиркорликни ривожлантиради ва тўсиқларни бартараф этади.
Бўлим ишига унинг мудири раҳбарлик қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь