Ҳукумат “права” олишга доир муҳим қарорни имзолади

Жамият 14417
image

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш соҳасида хусусий секторлар ҳам иштирок этишлари мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 июндан автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга тадбиркорларга барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилди.

Илгари бу тартиб Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилиб келинаётган эди.

Ушбу тартиб троллейбус ва трамвай транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун татбиқ этилмайди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 594
Рейтинг: 2.9
t
×