Ҳукумат Олотга икки йилда 800 млрддан ортиқ маблағ ажратилади

Жамият 3875
image

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бухоро вилоятининг Олот туманини 2020-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори тасдиқланди.

Қарор лойиҳасининг мақсади рақобатбардош саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, замонавий сервис хизматлари кўрсатиш, минтақадаги мавжуд табиий, ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларидан тўла-тўкис ҳамда самарали фойдаланиш асосида Бухоро вилоятининг

Олот туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ҳамда ижтимоий соҳа объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш орқали туман аҳолисига қулай шароитлар яратиш ҳамда камбағалликни қисқартиришдан иборат.

Қарор лойиҳасида йўл-транспорт инфратузилмаси ва аҳолига автотранспорт хизматлари кўрсатиш тизимини яхшилаш, электр энергия, табиий газ, ичимлик суви ҳамда алоқа тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, шаҳарнинг архитектура қиёфасини ўзгартириш, замонавий объектлар қуриш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, ирригация ва мелиорация тизимини яхшилаш, кўп хонадонли уй-жойларни таъмирлаш, ободонлаштириш, шунингдек аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадида, тадбиркорлик яхши ривожланган ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси мавжудлигини эътиборга олиб, янги кичик саноат зонасини ташкил этиш режалаштирилган.

Шунингдек, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш соҳаларида 2020-2022 йилларда 801,8 млрд. сўмлик (шу жумладан 58,1 млрд. сўм тижорат банклари кредитлари) лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 1 342 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 64
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×