Ҳукумат айрим ҳудудларни ривожлантириш йўналишларини белгилади

Жамият

image

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан ҳудудларни ривожлантиришнинг йўналишлари белгиланди. Бу ҳақда "Norma" хабар бермоқда.

Қарорларда қуйидагилар белгиланган:

•    2021-2023 йилларда Бухоро вилоятининг Пешку туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари (16.02.2021 йилдаги 72-сон ВМҚ);
•    2021-2022 йилларда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари (16.02.2021 йилдаги 73-сон ВМҚ);
•    2021-2023 йилларда Ғузор ва Яккабоғ туманлари марказларини ободонлаштириш ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари (16.02.2021 йилдаги 74-сон ВМҚ).
•    Ҳужжат билан мазкур ҳудудларни тегишли комплекс ривожлантириш дастурлари, лойиҳани молиялаштириш манбалари, инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатлари, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари, ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш чора-тадбирлари, туризмни ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди.
 
Қуйидагилар дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди:

•    саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш;
•    аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда ишсизлик даражасини пасайтириш мақсадида тадбиркорларни фаол жалб этиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш;
•    муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш;
•    ҳудудлар, йўллар ва кўчаларни ободонлаштириш.


Мақола муаллифи

Теглар

қарор Вазирлар Маҳкамаси Қарши

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг