Ҳудудларнинг Бизнес рейтинги тузилди. Кучли учликда кимлар бор?
Жамият
−
02 Апрель 2021
11267Ўзбекистоннинг 14 та маъмурий ҳудудининг бизнес рейтинги эълон қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Ҳудудлар Бизнес рейтингини эълон қилиш учун b-indicator.uz сайти ишга туширилган.
2020 йил якунлари бўйича 14 та вилоят ҳамда 203 та туман (шаҳар)ларнинг Бизнес рейтинги эълон қилинди. Рейтинг 30 та индикатор бўйича шакллантирилди.
Рейтинг шакллантиришда 15 та ваколатли органлар томонидан киритилган 4 мингга яқин статистик маълумотлар ҳамда 25 мингдан ортиқ тадбиркорлардан сўров йўли билан олинган 475 мингга яқин ахборотлар таҳлил қилинган.
Баҳолаш якунларига кўра, Тошкент шаҳри 1-ўринни, Сурхондарё вилояти – охирги ўринни эгаллаган.
Туман (шаҳар)лар ичида Бектемир тумани 1-ўринни, Бахмал тумани – охирги ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасинингг “Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Адлия вазирлигига жойларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини аниқлаш вазифаси юклатилган.
LiveБарчаси