Ҳудудлардаги 105 та яроқсиз уй ўрнига кўп қаватли уй-жойлар қурилади — Президент
Жамият
−
28 Май 2021
6731Жорий йилда Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Наманган, Сурхондарё, Тошкент вилояти, Хоразм, Фарғона ва Тошкент шаҳри ҳокимлари жами 105 та яроқсиз уй ўрнига тадбиркорлар томонидан кўп қаватли уй-жойлар қуриб бериш ташаббусини билдирган. Бу ҳақда Президент раислигида ўтаётган видеоселекторда айтилди.
Хабарга кўра, видеоселекторда ушбу ҳудудлар раҳбарларига бир ой муддатда реновация асосида тадбиркорлар томонидан қуриладиган уйлар бўйича барча ташкилий масалаларни ҳал қилиб бериш вазифаси қўйилган.
Шу билан бирга, жорий йилда 66 та уйлар маҳаллий бюджет ҳисобидан ёки тадбиркорлар билан бирга қуриб берилади. Шунингдек, жорий йилда 456 та авария ҳолатидаги уйларни таъмирлаш ишларини якунига етказиш кераклиги кўрсатиб ўтилган.
Ушбу мақсадларга жорий йилда Молия вазирлиги 100 миллиард сўм, вилоят ҳокимлари 60 миллиард сўм ажратиши бўйича топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, жорий йилда 2 минг 400 та, келгуси икки йилда 4 минг 100 та кўп квартирали уйлар таъмирланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь