Ҳудудларда тайёр палов нархи қанча туриши ўрганилди

Жамият

image

Ўзбекистонда энг қиммат ош Тошкент шаҳри, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида сотиляпти. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қўмита республика бўйлаб ош марказларида кузатув ўтказиб, паловнинг июль ойидаги ўртача нархларини эълон қилди.

Кузатув натижалари бўйича, паловнинг ўртача нархлари қуйидаги кўринишга эга бўлди:

1. Қорақалпоғистон Республикасида 1 порция паловнинг нархи 13 333 сўм бўлса, 1 кг ош эса, 93 331 сўмни ташкил қилган.

2. Андижон вилоятида 1 порция ошнинг нархи 14 800 сўмдан сотилган бўлса, 1 кг паловнинг нархи 103 600 сўмдан сотилган.

3. Бухоро вилоятида 1 порция паловнинг нархи 16 333 сўм бўлса,1 кг ошнинг нархи эса 114 331 сўмни кўрсатмоқда.

4. Жиззах вилоятида 1 порция ошнинг нархи 15 333 сўм,1 кг палов эса 107 331 сўмдан сотилган.

5. Қашқадарё вилоятида 1 порция паловнинг нархи 16 250 сўм,1 кг ошнинг нархи эса 113 750 сўмни кўрсатган.

6. Навоий вилоятида 1 порция ошнинг нархи 13 000 сўм бўлса,1 кг палов эса 91 000 сўмни кўрсатмоқда.

7. Наманган вилоятида 1 порция паловнинг нархи 11 571 сўм, 1 кг паловнинг нархи 80 997 сўмда сотилган.

8. Самарқанд вилоятида 1 порция ошнинг нархи 16 000 сўм,1 кг. паловнинг нархи эса 112 000 сўмни кўрсатмоқда.

9. Сурхондарё вилоятида 1 порция ош 11 800 сўмдан, 1 кг. палов палов эса 82 600 сўмдан сотилган.

10. Сирдарё вилоятида 1 порция паловнинг нархи 14 667 сўм бўлса,1 кг. ош эса 102 669 сўмни кўрсатмоқда.

11. Тошкент вилоятида 1 порция ошнинг нархи 14 500 сўм,1 кг паловнинг нархининг эса 101 500 сўмни кўрсатган.

12.  Фарғона вилоятида 1 порция паловнинг нархи 15 250 сўм бўлса,1 кг ош эса 106 750 сўмни кўрсатмоқда.

13. Хоразм вилоятида 1 порция паловнинг нархи 14 400 сўм, 1 кг палов эса 100 800 сўм қайд етилган.

14. Тошкент шаҳрида эса 1 порция паловнинг нархи 16 600 сўм бўлса, 1 кг палов паловнинг нархи 116 200 сўмни ташкил қилган.

Қўмита хабарига қўра, нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

статистика палов

Баҳолаганлар

215

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг