Ҳудудларда қишлоқ хўжалиги учун сув олиш лимитлари тасдиқланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш борасида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги “Huquqiy axborot” канали хабар берди.

Қарор билан 2021 йилнинг март-сентябрь ойларида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш ишлари учун сув олиш лимитлари тасдиқланди.

Жорий йил 20 апрелгача ёзги суғориш мавсумида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолчилари бўйича тегишли шартномалар тўлиқ расмийлаштирилади.

Шунингдек, жорий йилда жами 100 та ирригация ва мелиорация объектлари давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ҳамда бошқарувга берилади.

Қарорга мувофиқ, сув танқислигининг олдини олиш мақсадида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирларнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

157

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг